Latest news

16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  2 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  17

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди" News

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"

Элит ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Ҳилол" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев саволларга жавоб қайтарди. 


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Барчага хайрли кеч. Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди. Ўзимиздан кучли жамоага мағлуб бўлдик. Шунга қарамай астойдил ҳаракат учун йигитларга раҳмат айтаман. Қайсидир ҳолатларда ўзгартириш қилишимиз мумкин эди. Агар сафимизда Алибек Давронов билан Муродбек Раҳматов бўлганида балки янада яхшироқ ўйнаган бўлардик.


- Чиндан ҳам жамоа бугун жуда чиройли ўйин кўрсатди. Элит ОЧЛдаги иккита баҳсда кўрдикки, жамоа анча шаклланиб бормоқда. Бу эса келгуси ўйинларга ижобий таъсир кўрсатади деган умиддамиз. Бугунги беллашувда Жавоҳир Сидиқов алмаштирилди, бунинг боиси нимада?

- Айтиб ўтганингиздек, бу каби ўйинлар бизга катта мактаб бўляпти. Хулоса чиқариш учун ҳам бундай ўйинлар керак. Биз мунтазам Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишни истасак, бундай ўйинлардан албатта тўғри хулоса олишимиз керак бўлади. Шунингдек, бизга савияли ўйинчилар ҳам керак. Энди Сидиқовга келсак, уни мажбур захирага олдик.


- Мағлубиятга қарамасдан жамоада прогресс кўрдик. Бунинг учун Сизга катта раҳмат. Энди саволга келадиган бўлсак, Осиёда легионерлар даражаси йилдан йилга ортиб боряпти. Шундай яхши савиядаги легионерларни олиб келиш учун маблағ етарли эмасми ёки легионерларнинг ўзларида хоҳиш йўқми?

- Жамоамиз ҳақидаги илиқ фикрингиз учун раҳмат. Бу гапни эшитиш мен учун ҳам, жамоамиз учун ҳам муҳим. Легионерлар борасидаги саволга келадиган бўлсак, биринчидан бундай катта пуллар бизда йўқ. Менимча, ҳар бир клуб молиявий қийинчиликни ўз бошидан ўтказади. Иккинчидан, легионерларнинг ўзига ҳам кўп нарса боғлиқ. Шаҳар ва чемпионатни танлаш футболчиларнинг ўзида қолган. Шундай ўйинчилар борки, таклиф қилсангиз қаерда у, қанақа жамоа деган саволни кўп беришади.


- Олдинда ҳали яна учрашувлар кутиб турибди. Навбатдаги ўйинлар бирмунча осон кечади деб ўйлайсизми?

- Элит Осиё чемпионлар лигасида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир баҳс ўзига яраша қийинлашиб боради. Биз Саудиянинг энг кучли учта жамоасига қарши тушгандик, уларнинг иккитаси билан ўйнаб бўлдик. Ҳали яна "Ал Иттиҳод" билан тўқнашув бор. Кучли жамоалардан мағлубиятга учрасак-да, майли асосийси тажриба орттиряпмиз ва бу бошқа ўйинларда қўл келади. Кейинчалик даража жиҳатдан ўзимизга яқин жамоалар билан бемалол ўйнай оламиз. Эрон, БАА, Ироқ клублари билан ҳам ўйинлар яхши кечади деб ўйлайман.

Rating: +11   

Comments

+8   
30 sep 00:46:46
Elyor Maxmudov
Стадиондан кузатдим. Кулдан кеганча бакирдик кулладик, лекин мухлислар олдингидек эмас. Хафсалам пир булди. Авваллари Насаф юказаётганда мухлислар куллаб кувватларди, бакирарди, бутун стадион хатто камчилик булса хам олдинга ундарди. Бундан футболчилар завк олиб хужумга утарди, гол урарди, хатто худди шундай клубларни ютишга кодир эди. Бугун эса гирт тескариси. Бугунги ракиб жуда кучли эди тугри. Лекин Насафни керакли даражада кулласа хатто Ал Хилолдек клублар хам хеч нарса булмай колишини авваллари курганмиз. Нечта уйинчи алмаштирилди. Бирорта уйинчимизга замена вактида рахмат айтиб карсак чалинмади. Аввалги мухлислик ва атмосферадан асар хам йук. Стадионга келадиган мухлисларни 70-80 фоизи качон вакт топса келадиган мухлислар. Буларни ичидагини чикаришга ундайдиган фан клуб керак. Фан клубда эса мактаб болалари. Бугунги уйинда футболчиларимизданда купрок биз мухлисларда айб купрок. Куллай олмадик. Керакли даражада рухлантиролмадик. Киска килиб айтганда АЖДАРНИ УЙГОТА ОЛМАДИК!!!
Футболчиларимизга ва жамоамизга рахмат. Рахмат НАСАФ!!!
+6   
29 sep 23:26:33
TOMJIQ_OLOT
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоасига раҳмат, зўр ўйин бўлди, кучли рақиб билан тенгма-тенг "жанг қилишди". Зўр зўрда барибир, зўрни тан олиш ҳам мардни иши.
+3   
30 sep 05:11:51
Soccerland777
Reply to comment by Farxod Sadullayev
Бердиев сафаринг карибди дамолишинг керак. Керан тушириб нима киласан калланг йук экан . Нематовни олдинги хатоси туфайли бу уйинга туширмаслигинг керак эди. Энди Насафга янги об хаво керак. Сенинг даражанг кола лигадан нарёгига утмайди. Яхшиям термага мураббий эмассан. Кунглимизни огритдинг .Хайрлаш энди Насаф билан.
Рўзиқул Насафдан кетса, кимни опкемоқчисизлар? Номзодлар борми? Четдан кучлироқ мураббийга пул борми? Шукур қилсаларингчи... Рўзиқул кетса, бир кунда қолган 15 та командадан иш топади, истаса.
+3   
30 sep 01:23:34
BXZ BXZ
Насаф борини берди козонда бори чу́мичга чикади бу чемпионатимизни савияси . Насаф Ал Хилолга муносиб каршилик ку́рсатди ва айрим эпизодларда потенциали юкори жамоалигини ку́рсатди . Жисмоний холат ва тезлик бизни жамоаларга шунака у́йинларда панд беради лекин Насафга рахмат у́йин учун .
+3   
29 sep 23:39:19
NASAF-97
TARKIB DEYARLI NASAFDAN JUDA KUCHLI.SHU FUDBOLCHILARNING BIR IKTASI NASAFDA BULGANDA UYIN BOSHQACHA BULARDI..BUSH KELISH KARAKMAS OLGʻA NASAF...
+3   
29 sep 23:13:53
Давлат
далилларга асосланиб кўриб чиқамиз:

Уйин статистикаси ва рақамли маълумотлар

Quyида ESPN’дан олган маълумотларга асосан
Насаф – Аль-Хилол ўйини статистикаси:

Параметр Насаф Аль-Хилол

Топ назорати (possession) ~ 37.6% ~ 62.4%
Ҳужум зарбалари (shots) 5 та 16 та
Тўғри зарбалар (shots on goal) 3 та 10 та
Корнерлар (corner kicks) 0 7 та
Қутқарилган жавоблар (saves) 7 та 1 та
Сариқ карточкалар 0 1 та


Бу рақамлардан кўринилиши мумкин:

Аль-Хилол тўпни кўпроқ назорат қилди (62.4%) ва ҳужумларни кўпироқ ташкил қилди.

Насаф ҳужум қилиш имкониятларига эга бўлса ҳам — лекин камроқ тўғри зарба ва имкониятдан фойдаланишда камчиликлар бор эди.

Корнерлар бўйича: Насаф бир корнер ҳам олмади, бу уларнинг ҳужумда жуда кам босим қилишини кўрсатади.

Аль-Хилол ҳимоясини мустаҳкамлашда ҳам яхши ишлади — фақат 1 марта тўғри зарбага йўл очди.


Голлар ва муҳим вазиятлар

Уйинда голлар қуйидаги тартибда келиб чиққан:

1. 21′ — Серж Милинкович-Савич биринчини киритди (0:1).


2. 27′ — Сардорбек Баҳромов ҳисобни тенглади (1:1).


3. 45+2′ — Тео Эрнандес иккинчи бўлимгача Ол-Хилолни олдинга чиқарди (1:2).


4. 60′ — Жавохир Сидиков яна бир тенглаштирувчи гол уриб, Насаф умидини қайта тиклади (2:2).


5. 79′ — Маркос Леонардо ҳал қилувчи голни киритди (2:3).



Шу тарзда, жамоалар аввал тенглаштириб, кейин режимни ўзгартириб, Ал-Хилол яна бир гол уриб, ғалабани қўлга киритди.

Ҳимоя ва йўқотишлар

Насаф жамоаси бир неча жиҳатдан хато қилди:




+2   
30 sep 00:03:43
Ochilov Farobiddin
Супер лигада норм команда қомапди ўзи, духи ёқ хаммасини
+2   
29 sep 23:55:34
Baxtigali Adilov
Насаф имкони Борича уйнади,нематов хатосидан кейин 2,3 та голдан асраб колди.черан хам ёмонмас.лекин Ангус, симментал букалар билан бизни хашаки молларди тенглаб болмайди
+2   
29 sep 23:16:49
Абдулазиз Кодиров
Нематов иккала уйиндахам 100% хатолари голга олиб келди бу дарвозабон билан узокка боролмайди насаф
+2   
29 sep 23:14:41
Davron Jenjayev
Reply to comment by PFCNasaf (O‘zbekiston)
Рузи сен ахмоқга бир журналистни мақташи ёқаёпти лекин сен мухлисларни гапига қўлоқ солсанг яхши бўлар эди, хамма сени қачон Насафдан кетишингни кутиб чарчаяпти. Йуқоллллл
dustim siz miyengizni tekshirtirshingizni maslahat beraman bu al hilolni,xatto siti xam yuta olmagan real.qiynalgan sal kallani,ishlating
+2   
29 sep 23:03:34
Давлат
У́йин ноль
+1   
30 sep 08:45:23
Rasul M
Reply to comment by PFCNasaf (O‘zbekiston)
Сен ахмоқдан яхшироқ тушинаман менга ақл ўргатишга ёшлик қиласан.
Korinib turibdi dabbaligin
+1   
30 sep 08:27:44
Koku
Reply to comment by TOMJIQ_OLOT
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоасига раҳмат, зўр ўйин бўлди, кучли рақиб билан тенгма-тенг "жанг қилишди". Зўр зўрда барибир, зўрни тан олиш ҳам мардни иши.
Лигага зурларни тан огани чикмиди, насаф ва р. Бердиев бункер тренер ва бункер уйинчилар, мустакил бирор иш кимиди, рузикул блять буюрганини килади, Яна насаф фанатлари уз дарвозабонига бир бахо бб куйиш ин, 1 чакага киммат
+1   
30 sep 06:32:14
Уз.
Нематов тугабти пасайиш бор унда
+1   
30 sep 02:59:19
Odiljon
Буни.билардик.Рози.бурилар.олдида.халиям.К';узи.Черанни.олганингда.хайрон.болгандим.Думбул..тажрибани.коп.топла..шортан.ва.анжонни.ютишга.керак.болади
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика