Latest news

14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  2 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  6 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13

Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди News

Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди

Ҳазрат Турсунқулов эндиликда Олмалиқ жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

"Янги мавсум олдидан ОКМК клубнинг спорт сиёсати доирасида асосий жамоа таркибини шакллантириш бўйича изчил ва тизимли ишларни амалга оширмоқда. Ушбу жараёнда ёш, маҳаллий ҳамда клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига мос футболчиларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, "кончилар" сафини тарк этган футболчилар ўрнини клубнинг ривожланиш фалсафаси, танланган ўйин модели ва институционал мақсадларига мос ижрочилар билан тўлдириш асосида мувозанатли трансфер сиёсати изчил олиб борилмоқда.

Мазкур трансфер сиёсати доирасида қишки трансфер ойнасидаги навбатдаги трансфер амалга оширилди. Ярим ҳимоячи Ҳазрат Турсунқулов ОКМК сафини тўлдирди. Футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланди ва у янги мавсумдан бошлаб "кончилар" шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, 26 ёшли таянч ярим ҳимоячи бунга қадар "Оқ-тепа", "Металлург", "Динамо" ҳамда "Хоразм" жамоаларида тўп тепган. У профессионал фаолияти давомида 117 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланган", – дейилади хабарда. 

Аввалроқ "Хоразм" футболчиси вариантлар орасидан ОКМКни танлаганини маълум қилган эдик.

Rating:    

Comments

+1   
05 jan 15:55:36
Жамшид Jamshid
Энг зу́р трансфер Хазрат термага у́йнашга хам лойик просто негадир пастдаги жамоаларда юради. Буни потенциали юкори.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика