Latest news

07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15

Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати" News

Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"

"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар Лигасининг янги формати ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашар экан, унинг афзалликлари ва баҳсли жиҳатларини қайд этди.

"Мен ҳали тизим билан танишиб чиқяпман, шунинг учун қайси вариант– эскисими ёки ҳозиргисини афзал кўришимни аниқ айтолмайман. Бу бутунлай бошқача ёндашув. Мен Европа Лигасининг ўтган мавсумида шунга ўхшаш форматга дуч келганман ва тан олишим керак, бу жуда қизиқарли ва инновацион.

Бироқ савол пайдо қиладиган жиҳатлар ҳам бор. Сиз ҳар бир жамоага қарши фақат битта ўйин ўтказасиз ва дарҳол дилемма пайдо бўлади: агар ўйин сафарда бўлса, уйда ўйнаш имкониятини афзал кўрасиз. Ўзингиз ҳеч қачон тўқнаш келмаган клубларга турнир жадвалида жой бўшатиб беришингиз ҳам ғалати. Бу ғайриоддий ва бироз мантиқсиз.

Формат янги имкониятларни ҳам тақдим этади – сиз бир вақтнинг ўзида саккиз хил рақиб билан тўқнаш келишингиз мумкин, бу эса қизиқишни оширади. Бу ўзгаришларга мослашиш учун вақт керак холос", – деди Моуринью.

"Бенфика" Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги ўйинини эртага, 30 сентябрь куни Лондонда "Челси"га қарши ўтказади.

Rating: +7   

Comments

   
29 sep 21:22:04
FK Navba-FK Real
Reply to comment by FK Navba-FK Real
Валерий Лобановский, Сер Алекс Фергюссон, Арсен Венгер, Жозе Моуриньо, Масимилиано Аллерги, Карло Анчелотти, Пеп Гвардиола. Бу инсонлар футбол учун доимо тугри йулни курсатишади. Бу инсонлар хаётини футбол ривожи учун сарфлашади. Бу инсонлар футбол хакида кандай фикр, таклиф айтишса факат футбол ривожи учун. Афсус хозирги футбол мутахассислар кулида эмас. Бизнесменлар кулида.
Шунинг учун хозирги футбол учун асабийлашиш керак эмас. Просто футбол куриб куйинг булди. Хозирги футбол сунъий футбол.
   
29 sep 21:17:16
FK Navba-FK Real
Валерий Лобановский, Сер Алекс Фергюссон, Арсен Венгер, Жозе Моуриньо, Масимилиано Аллерги, Карло Анчелотти, Пеп Гвардиола. Бу инсонлар футбол учун доимо тугри йулни курсатишади. Бу инсонлар хаётини футбол ривожи учун сарфлашади. Бу инсонлар футбол хакида кандай фикр, таклиф айтишса факат футбол ривожи учун. Афсус хозирги футбол мутахассислар кулида эмас. Бизнесменлар кулида.
   
29 sep 21:12:37
barselona7
Нимаси ғалати нимаси тушунарсиз. Ҳаммаси оддий ютиш керак. Икки тур олдин Португалия чемпионати аутсайдери Риу Аве билан зўрға дуранг ўйнаб энди ЧЛ формати ғалати деб юрибди. Форматлар қанчалик чалкаш ғалати бўлмасин ҳаммасининг умумий битта қоидаси бор майдонда ғалаба қозониш.
   
29 sep 20:32:34
Deniz Arslanov
Борини дангал айтади.
-2   
29 sep 20:20:36
Qwerty 007
15 yildan beri nolishdan boshqa narsani bilmeydi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика