Latest news

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади" News

Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив" - "Арал" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.


- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун қизиқ ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда рақиблар гол уриб кетди. Бизда эса футболчиларимиз уч марта бирга-бир чиқиб гол ура олмади. Бизда ғалаба қозониш учун етарлича вазиятлар бўлди. Бугун жамоам ёмон ўйнамади, айниқса иккинчи бўлим охирларида яхши ҳаракат қилдик. Яна бир марта такрорлайман, бундай ўйинларда ютиш учун гол уриш керак.

- Статистика шундайки, "Локомотив" ўз майдонида "Арал"ни мағлуб қилади, "Арал" эса ўз майдонида "Локомотив"ни. Бу сўнгги тургача давом этармикин?

- Худо хоҳласа. Энди биз "Локомотив"ни ўз майдонимизда мағлуб этамиз.

- Суперлига учун кураш сўнгги тургача давом этармикин?

- Ҳозир Суперлига учун учта жамоа кураш олиб бормоқда. Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади деб ўйлайман.

- "Арал" жамоасига мавсум бошида қандай вазифа қўйилганди ва бу қанчалик амалга оширилмоқда?

- Ҳар ўйиндан кейин шу савол берилади. Вазифамиз - ҳар ўйинда майдонга чиқиб, ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш. 

- Бугун биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. Ушбу вазият ҳақида фикрингиз. Ўша пайтда жамоа қандай хатога йўл қўйди?

- Ҳимоячиларимиз чуқур ҳимояланди, уч марказий ҳимоячи бир-бирига қараб қолди. Яримта вазият эди. Таянч ҳудудида эса футболчилар эътиборсизликка йўл қўйишди. Шу хатонинг ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб кетди.

- Бугун 6 очколик ўйин бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа. Айниқса биз учун.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика