Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  4 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  307 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик" News

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"

Элит ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Ҳилол" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Бунда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Симоне Инзаги ва учрашувнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган Маркос Леонардо иштирок этди.

 

Бош мураббийга савол:

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун жуда чиройли ўйин ўтказдик. Учрашув ҳарорати анча баланд бўлди. Ғалаба учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Гарчи икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик. Кўп вазиятлар яратдик. Рақиб жамоада ҳам имкониятлар бўлди ва иккита гол уришди. Ғалаба қозонганимиз футболчиларимизнинг жисмоний ва руҳий ҳолати яхши эканини англатади.


Маркос Леонардо: - Биз яхши ўйин ўтказдик. Ғалаба жуда зарур эди, чунки бу мусобақада ҳар бир жамоа билан бир мартадан ўйнаймиз. Энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.


- Бугун "Ал Ҳилол" ўз кучини тўлиқ намойиш эта олдими?

- Биз ҳар доим яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Хоҳ уйда ёки сафарда ўйнайлик, доим ўз кучимизни кўрсатишга интиламиз. Бугун ҳам тўп назорати кўпроқ жамоамиз томонида бўлди, бу эса яхши ҳаракат қилганимизни англатади.


Бош мураббийга савол:

- "Насаф"нинг ўйин услубини Европанинг қайси жамоасига ўхшатдингиз?

- Европада қайси клуб "Насаф"га ўхшаш ўйин намойиш этишини билмайман. Лекин "Насаф" яхши шаклланган жамоа экан ҳамда кучли мураббий бошқаряпти деб айта оламан. "Насаф"нинг сафарда "Ал Аҳли"га қарши ўйинини кўргандик, менда илиқ таассурот қолдирган.


- Жамоангиз бугунги ўйинда иккита гол ўтказди. Бунга нима таъсир кўрсатди? Майдон ҳолати ҳам сабаб бўлдими?

- Айтиб ўтганимдек, иккита гол ўтказган бўлишимизга қарамай ўйинни яхши ўтказдик. Тўп назорати асосан биз томонда бўлди. Рақибнинг биринчи голи жуда ажойиб чиқди, иккинчи гол эса ўз хатоимиз туфайли юзага келди. Кетма-кет ўйинларда майдонга тушяпмиз, охирги 7та ўйиннинг бештасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнадик. Ҳали ишлайдиган жиҳатларимиз кўп.


- "Насаф" таркибидаги қайси футболчиларнинг ҳаракати сизга маъқул келди?

- Кўп ўйинчилар яхши ҳаракат қилишди. Айниқса дарвозабон ўзини кўрсатди. Жиддада кечган учрашувда "Насаф"нинг 6-рақамли футболчиси (Муродбек Раҳматов) жуда яхши ўйин кўрсатганди, лекин нима учундир бугун кўринмади.

Rating: +5   

Comments

+7   
29 sep 22:55:45
Buhgalter
Насаф Европанинг қайси командасига ухшайдимиш...Неъматовни қайси дарвозабонга ухшатасиз деб савол бермапсизда
+5   
29 sep 23:00:59
Tigr
Саволни итику - "Насаф"нинг ўйин услубини Европанинг қайси жамоасига ўхшатдингиз? Хэ сендай журналистни нананай қилай
+4   
30 sep 01:47:48
Мансур Исмаилов
Чет элдан фақат футболчи ёки мураббий эмас журналист хам олиб келамасак бу қовунлар ҳосил бермай савиясизлигича қолиб кетади.
+4   
29 sep 23:27:24
Rustam Ruziyev
Reply to comment by Buhgalter
Насаф Европанинг қайси командасига ухшайдимиш...Неъматовни қайси дарвозабонга ухшатасиз деб савол бермапсизда
Бердиевни қайси европалик мураббийга, Черанни қайси европалик ҳужумчига ўхшатдиз демаганигаям раҳмат.
+4   
29 sep 23:11:16
Абдулазиз Кодиров
Иккала уйиндахам Нематов 100% хатолари голга олиб келди утган сафар хам бугунхам сен терма жамоага мос эмассан сен факат соса соla лигада юравер яхшиси нематов
+3   
29 sep 22:57:02
Холмирзаев Комил
АЛИБЕК ДАВРОНОВ БИЛАН МУРОДБЕК РАХМАТОВНИ УРНИ БИЛИНДИ НАСАФГА БУЛАР. АСЛИДА ЭНГ КАТТА ЙУКОТИШ ЭДИ
+3   
29 sep 22:54:16
Ochilov Farobiddin
Инзаги нима десин шунақа саволга? Бирон жамоа номини айтиши керакми? Тупойми у сенларга ўхшаб . Ўзинг учун биливол бўлди, Дарвозабон Кариесга ўхшайди лекин тўгри
+3   
29 sep 22:52:23
Аdik
Бизни кулубларимиз Араб кулиблардан анчагина оркада экан
+3   
29 sep 22:52:21
Ochilov Farobiddin
Яна ўша йибанути саволлар, зайбал одам бўмийсан сенлар миллион марта гапирсаям
+2   
30 sep 01:27:33
BXZ BXZ
Reply to comment by Buhgalter
Насаф Европанинг қайси командасига ухшайдимиш...Неъматовни қайси дарвозабонга ухшатасиз деб савол бермапсизда
Бира ту́ла олтин ту́пга кайси футболчимиз муносиб деб су́рашмабди саволни ва савияни каранг .
+2   
29 sep 23:45:07
Rasul M
Reply to comment by Абдулазиз Кодиров
Иккала уйиндахам Нематов 100% хатолари голга олиб келди утган сафар хам бугунхам сен терма жамоага мос эмассан сен факат соса соla лигада юравер яхшиси нематов
Meni korganim yaqol 100%golni 3tasini chiqardi Nematov yaxshi oyin korsatdi xato albatta boladi
+2   
29 sep 23:21:07
TOMJIQ_OLOT
Симоне Инзаги: "... Жиддада кечган учрашувда "Насаф"нинг 6-рақамли футболчиси (Муродбек Раҳматов) жуда яхши ўйин кўрсатганди, лекин нима учундир бугун кўринмади..."

Мана шу футболчига эътибор қаратиш керак. Инзагидек дунё миқёсида машҳур ва тажрибали мутахассислар бир кўрганда билади ким қандай салоҳиятга эга футболчи эканлигини. Муродбек бўшашма энди, олға бос, омад ёр бўлсин!
+2   
29 sep 23:09:25
Абдулазиз Кодиров
Кайда колди насафга ухшаши йук деган гап.....кайси футболчи яхши кайси жамоага ухшеди беманиликку худди авлиё билан куришиб коганде саволлар беряпти
+1   
30 sep 00:39:57
Tim Beck
Roziqul , bugun silitrani kam sepibdi, sudyalaga kam beribdi !!!)))...
+1   
30 sep 00:13:30
Farxod Sadullayev
Reply to comment by Tigr
Саволни итику - "Насаф"нинг ўйин услубини Европанинг қайси жамоасига ўхшатдингиз? Хэ сендай журналистни нананай қилай
Тугри айтасиз бу Бердиевда савия пастми десам Журнанилистни парасатдан урган эканку
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика