Latest news

14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  3 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6

Ризо Айвазов: "Нефтчи" сафида кўплаб голлар ўрмоқчиман" News

Ризо Айвазов: "Нефтчи" сафида кўплаб голлар ўрмоқчиман"

Ўз вақтида "Нефтчи" жамоаси ўринбосарлар сафида фаолият олиб, кейинчалик Фарғона шаҳрининг "Истиқлол" жамоасига ижара асосида ўтиб кетган Ризо Айвазов яна "Нефтчи" сафига қайтди ва жамоа билан икки йиллик шартнома имзолади.

1995 йил таваллуд топган ҳужумчи ўтган мавсумни "Истиқлол" сафида муваффиятли ўтказди. Мисол тариқасида Айвазов "Истиқлол" таркибида 10 та ўйин ўтказиб 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб  яна "Нефтчи" мураббийларининг эътиборини тортди. Ризо эндиликда жамоадаги Шерзод Ҳакимов, Отабек Исроилов ва Мўйдин Мамазулумов каби тажрибали ҳужумчилар билан бир жамоа сафида ўйнайди. Бу эса ўз-ўзидан Айвазов учун кўп нарсани англатади. Ёш ҳужумчи "Нефтчи" ПФК билан шартнома имзолаганидан сўнг жамоанинг интернетдаги расмий сайти учун интервью берди.

- "Нефтчи" сафида тажрибали ўйинчилар йиғилган. Мен улардан кўп нарса ўрганмоқчиман. Жамоанинг ҳар бир аъзоси сингари мен ҳам "Нефтчи"нинг ғалабаларида, салмоқли натижаларида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ҳали ёшман. Шундай экан маррани кенгроқ олиб МТЖмиз вакили бўлиш учун астойдил ҳаракат қилмоқчиман.  Ўзимдан анча тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан машғулотлар менга кўп нарса беряпти. Рақобатдан қўрқмайман. Соф рақобат бор жойда ўсиш кузатилади. Андрей Фёдоров билан гаплашдим. Мураббий кўп нарса ўзимга боғлиқ эканлигини таъкидлади. Мухлисларга эса саломатлик тилайман. Ишқибозлар ҳам бизнинг жамоамиз аъзоси ҳисобланишади. Бежизга уларни 12-ўйинчи дейишмайди, - деди Айвазов.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика