"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ
03 oct 13:54
News
"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ
Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг сентябрь ойи охиридаги йиғилишида "Нефтчи" клубининг футболчи Сардор Абдураимов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков олдидаги қарздорликлари мавжудлиги тасдиқланди.
"Қўмита йиғилиши баёнига кўра, фарғоналиклар Абдураимов олдидаги қарздорликни жорий йилнинг 10 октябрь санасига қадар, Иванковга тўланмай қолган иш ҳақини эса жорий йилнинг 6 октябрь кунигача тўлаб бериши белгиланган.
Клуб тарафидан ушбу қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаса, унга нисбатан молиявий жарималарга қўшимча равишда оғирроқ спорт санкциялари қўлланилиши юзасидан огоҳлантирилди", – дейилади хабарда.
Link :
Source : pfl.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments