Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди
06 oct 2025 14:32
News
Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасининг Ла Лиганинг 8-турида "Севилья"дан учралган мағлубияти (1:4) ҳақида фикр билдирди.
Мураббийнинг сўзларига кўра, мағлубиятга қарамай, "кўк-анорранглилар" мавсум охиригача ишонч ва кучни сақлаб қолишлари керак.
"Биз яхши жамоамиз ва футболчилар албатта қайтади. Биз бунга ижобий ёндашишимиз керак. Иккинчи бўлимда кўрган реакциямдан мамнунман", – деди Флик.
Мураббийнинг таъкидлашича, гап тактикада эмас, балки жиддий хатоларда.
"Муаммо тактикада эмас. Биз ҳар доим бир хил ўйнаймиз. Кўп нарса нотўғри кетди: биринчи бўлим ёмон ўтди, аммо иккинчи бўлимда ўзгара олдик. Бундан сабоқ олиб, кучлироқ бўлиб қайтишимиз керак".
Эслатиб ўтамиз, ўйин 5 октябрь куни “Рамон Санчес Писхуан” стадионида бўлиб ўтган ва унда "Севилья" сенсацион тарзда "Барселона"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Link :
Source : fcbarcelona.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments
Pc: Men real muxlisi emasman.