Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  10 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди News

Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди

Қозоғистон футболи яна бир бор шов-шувли можаронинг марказига тушиб қолди.

Бош прокурор Берик Асиловнинг таъкидлашича, кенг кўламли текширув натижасида Футбол федерацияси ва мамлакат клублари шартномаларида аниқ тақиқлар борлигига қарамай, келишилган ўйинлар, шунингдек, футболчилар ва мураббийларнинг букмекерлик фаолиятига жалб этилиши ҳолатлари аниқланган.

Унга кўра, тергов давомида "Актобе"нинг 9 нафар футболчиси умумий қиймати 110 миллион тенгега тенг пул тиккан. Бу кўрсаткич ҳатто тажрибали мутахассисларни ҳам ҳайратда қолдирди. Натижада 2025 йил 2 апрелда прокуратура томонидан Федерацияга расмий хабарнома юборилиб, қонунбузарликларни бартараф этиш талаби қўйилган.

Шундан сўнг ФФК молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва тизимни тозалашга қаратилган ҳужжат – "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга мажбур бўлган. Унда 33 та чора-тадбирлар, жумладан, аудит, молиявий ва ахлоқий қўмиталар ташкил этилиши белгиланган. Бундан ташқари, раҳбариятда кадрларнинг кескин ўзгариши амалга оширилган: маъмурият бошлиғи, бошқарувчи директор, юридик, маркетинг ва операцион бўлимлар директорлари ва хавфсизлик бошлиғи ўз лавозимларини йўқотди. Бошқа топ-менежерлар лавозимидан туширилди.

Асиловга кўра, айни пайтда Федерация футболга бўлган ишончни тиклаш учун тартибни тиклаш ва тузилмани тартибга солиш устида иш олиб бормоқда.

Rating: +5   

Comments

+4   
06 oct 13:15:46
barselona7
Биздаги ҳолат бунданда шармандали аслида. Анча олдин Махарадзе ишини бир учини чиқаришди Махарадзе эса ман ёлғиз эмасман сотаман қолганларни дегандай қилганди дарров босди босди қилишни ишни. Жамоалар майдонда цирк қўяди масалан ОГМК ўз уйида аутсайдер билан ўйинда ютқазса ёки Насаф Бунёдкор билан доимий дуранг ўйнаса ёки Динамо аутсайдердан енгилса ҳа ўйини чиқмадида деб ўтирамиз. Аслида ҳаммаси цирк масхарабозлик. Қозоғистон уёқда турсин Россия ва Европа футболи келишилган ўйинларга бой бўлсада бизда ҳаммаси ОК.
+4   
06 oct 12:26:15
Damas Chevrolet
"Эгнида иштони йук, иштони ямокка кулибди".
Узимизда бундан баттар булса борки, асло кам эмас...
+2   
06 oct 19:24:48
Sanjar Abdulazizov
Qanday qilib FIFA PFL ni tekshirtirsa boladi... ezvrdi maydondagi sirklar
+2   
06 oct 15:39:05
ЮВЕНТУС-10
Бизни футбол бундан баттарку
   
07 oct 05:25:31
Akmalxon Saidov
DAVLATLAR BUKMEKIR KOMPANIYALARINI DOYIM HIMOYA QILISHADI ASLIDA BUKMEKERLARNI YOʼQ QILISH KERAK VA SHUNDA SPORT HAQONI BOʼLISHI MUMKIN
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика