Latest news

17:23"Бу менинг муаммом эмас". "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Бензема ҳақида фикр билдирди  0 16:59"Қумқўрғон", "Бағдод" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар   0 16:36Рамос бокcдаги илк жангини ўтказиши мумкин. Рақиб ва сана маълум  2 16:09Баласанян "Динамо" U-21 бош мураббийи этиб тайинланди  6 15:45"Навбаҳор" стадионига янги чим ётқизилмоқда  6 15:24"Хоразм" Молдова жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:07Маҳамаджонов "Андижон" таркибига қўшилади  2 14:45"Андижон" ҳужумчиси Ироқнинг етакчи клубига ўтмоқда  3 14:24Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди  1 14:02"Барселона" ёш истеъдоднинг кетишига вето қўйди  0 13:34Расман: Зинченко "Аякс" футболчисига айланди  4 13:13"Арсенал" ярим ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:46ЕЧЛ 1/16 финал ўйинлари жадвали: "Реал" "Бенфика" билан қачон ўйнайди?  5 12:19"Нефтчи" "Бешиктош" билан ҳамкорлик қилади  7 11:58"Реал" жароҳат олган Беллингемнинг ташхисини маълум қилди  28

Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда" News

Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ҳаммага Ассалому алайкум! Қаторасига учта мағлубиятдан сўнг бугун уйда ўйнадик. Йигитлар бугун мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқлигини яхши тушуниб турганди. Йигитлар бугун борларини беришди ва бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Мухлисларга раҳмат. Айтилган вазифани уддаладик!

Бугунги учрашувнинг бошланғич таркибидан атиги 2 нафар наминал ҳимоячи майдонга тушди. Кейинги учрашувларда ушбу муаммони қандай ечасиз?

- Ҳақиқатдан ҳам ҳозирда Кумбурович ва Воҳобовда жароҳат бор. Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда. Уларни тезроқ майдонга тезроқ қайтишларини тилаб қоламан. Бизда бир нечта яхши ёш футболчилар бор. Уларни шундай ўйинларда синаб кўришимиз мумкин. Ёшларга ишонч беришимиз керак. Улар шундай баҳсларда ўзларини кўрсата олишса, кейинги ўйинларда ҳам имкон берамиз.  Уларга бу катта имконият. Иккита марказий ҳимоячи бўлмагани сабабли бугун Асрор Ғофуров марказий ҳимояда ҳаракат қилди. Менимча, у бугун яхши ҳаракат қилди ва ўзига берилган вазифани ажойиб тарзда уддалади. 

"Машъал" жамоасига ҳам бугунги учрашувга раҳмат айтаман. Уларга кейинги ўринларда омад тилайман. Футболда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлуб бўлади. Ҳаёт шундай бўлар экан.

Авваллари Бозоров захирадан майдонга тушса, ҳужумга яқин жойда ҳаракат қиларди. Ҳозир эса ҳимояда ўйнамоқда...

- Бозоров исталган чизиқда ҳаракат қила олади, у барча чизиқларни "ёпиб бера олади". У шундай футболчи. Қаерда "бўшлиқ" бўлса, уни қўйиб ўйнатсак бўлади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика