Latest news

01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  21 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50

Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди News

Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Насаф" учрашуви якунланди.

Суперлига. 24-тур

"Бунёдкор" – "Насаф" 2:2

04.10.2025. "Олимпия" стадиони.

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Аваз Абдуллаев

Захира ҳаками: Фарруҳ Юсупов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Данил Яценко

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: 1:0 – 14, Имеда Ашортиа, 1:1 – 20, Алибек Давронов (Ойбек Бозоров), 2:1 – 41, Амир Тўрақулов (Асадбек Раҳимжонов), 2:2 – 58, Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров)

"Бунёдкор": 22.Валижон Раҳимов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 77.Музаффар Олимжонов (8.Мартин Шролер, 74), 15.Марко Бугарин, 2.Николоз Мали (5.Александр Зевадинов, 74), 23.Асадбек Раҳимжонов (10.Расул Йўлдошев, 80), 66.Азизбек Тўлқинбеков, 25.Итсуке Урата, 11.Темирхўжа Абдухолиқов (28.Матия Кривокапич, 68), 57.Амир Тўрақулов, 9.Имеда Ашортиа (21.Носир Абдусаломов, 74)

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 18.Наримон Аҳмаджонов, 17.Оллоберган Каримов, 54.Миркомил Муродов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 92.Умар Эшмуродов, 14.Шароф Муҳиддинов (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 11), 10.Драган Черан (20.Юсуф Отубанжо, 70), 77.Ойбек Бозоров (22.Игорь Голбан, 90+3), 24.Сардор Баҳромов, 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдураҳматов, 46), 18.Ҳусайн Норчаев

Захира: 1.Олександр Воробей, 33.Баҳодир Халилов, 71.Жавоҳир Убайдуллаев, 17.Суҳроб Нуруллоев, 55.Диёр Абдуназаров

Огоҳлантиришлар: Николоз Мали (6), Амир Тўрақулов (90+4), Итсуке Урата (90+4)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. "Насаф" футболчисининг жаримадан йўллаган зарбаси тўсин ва дарвоза чизиғи туташган нуқтага тегиб қайтди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди.

90+4. Норчаевни йиқитган "Бунёдкор" футболчиси огоҳлантирилди. Жарима зарбаси.

90+3. "Насаф"да ўзгариш.

90+1. Норчаевнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

Қизиқ томони, жамоаларнинг Суперлигадаги бундан аввалги икки тўқнашувида ҳам 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

87. Кривокапич кетма-кет икки вазиятдан унумли фойдалана олмади.

85. Валижон Раҳимов Ҳусайн Норчаев тепган пенальтини қайтарди! Ҳисоб ўзгармади – 2:2!

83. Бозоров "Бунёдкор" жарима майдонида йиқитилди, ҳакам пенальти белгилади. 

80. "Бунёдкор"да ўзгариш.

78. Абдураҳматовнинг зарбаси ноаниқ.

74. "Бунёдкор"да биратўла уч ўзгариш.

74. Норчаевнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.

72. Норчаев йўллаган кучли зарбани Раҳимов эгаллади. 

70. "Насаф"да ўзгариш. Черан ўрнига Отубанжо тушди.

68. "Бунёдкор"да ўзгариш. Абдухолиқов ўрнига Кривокапич тушди.

66. Ғайбуллаев тепган тўпни Раҳимов эгаллади.

62. Тўлқинбековнинг олисдан йўлллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

58. ГОЛ! Норчаев ҳисобни тенглаштирди! "Насаф" ҳужумчиси Бозоровнинг узатмасини бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди!

58. Насруллаевнинг зарбасидан сўнг тўп рақибга тегиб, майдонни тарк этди.

57. Мезбонларнинг томонидан йўлланган зарбани Неъматов эгаллади.

53. "Насаф"нинг стандарт вазияти бесамар якунланди.

51. Ашортианинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

50. Баҳромовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

49. Неъматов олдинга чиқиб, тўп учун курашга киришди ва ноқулай йиқилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф"да ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

41. ГОЛ! Амир Тўрақуловдан супергол! "Бунёдкор" футболчиси аввалги турда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйганди.

38. Насруллаевнинг чап қанотдан узатмасини Бугарин бартараф этди.

35. Охирги 5-6 дақиқада ўйин, асосан, майдон марказида ўтди.

29. Чоловичнинг зарбаси ноаниқ.

28. Тўлқинбековнинг зарбасига аниқлик етишмади.

25. Бозоровнинг зарбасини Раҳимов ушлаб олди.

20. ГОЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди! Бурчакдан узатилган тўпни юқори сакраган Алибек Давронов бош билан рақиб дарвозасига жойлади!

18. "Насаф" стандарт вазияти Давроновнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

14. ГОЛ! "Насаф" ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланган Имеда Ашортиа жарима майдони ичида кучли ва аниқ зарба йўллаб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди!  

11. "Насаф"да мажбурий ўзгариш. Ғайбуллаев Муҳиддинов ўрнига туширилди.

9. Муҳиддиновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Насруллаевнинг узатмасини Урата бартараф этди.

6. Мали қўполлик учун сариқ карточка билан жазоланди.

5. Бозоровнинг чап қанотдан узатмасини Раҳимов уриб юборди.

3. "Насаф"нинг комбинацион ҳужуми Норчаевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

1. Учрашувга старт берилди.

Ўйин Сергей Арслонов вафоти туфайли бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Насаф" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика