Latest news

00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  0 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  11 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  1 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  11 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  15 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  4 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  17 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  7 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  6 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  50 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  32 20:43Париж-2024. Аргентинанинг Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол икки соатдан сўнг бекор қилинди (хабар таҳрирланди)  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  1

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (10-1-ўринлар) News

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (10-1-ўринлар)

Tags :  Рейтинг
"Goal" нашри дунёнинг энг кучли ёш футболчилари рейтингини тузиб чиқди.


10. ТИМОТИ ТИЛЛЬМАН

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 4 январь, Германия
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Бавария" (Германия)

Тилльманн - ўз ёшида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. "Барселона" у билан шартнома имзолашга ҳаракат қилди, бироқ "Бавария" уни "Гройтер Фёрт" жамоасидан 500 минг евро эвазига сотиб олди. У ҳали Бундеслигада майдонга тушмади, бироқ жамоанинг иккинчи таркибида ишончли ўйин намойиш этмоқда. Тимотининг отаси америкалик. Шу боисдан АҚШдагилар уни ўз термаларига жалб этишни ўйлашмоқда.


9. ФЕРРАН ТОРРЕС

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 29 февраль, Испания
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Валенсия" (Испания)

6 ёшидан буён "Валенсия"да. Айни дамда у жамоа бош мураббийи Марселинонинг ишончига кира олган. Торрес бу мавсумда 6 учрашувда майдонга тушди. Унинг ўйинларига "Барселона" ва "Реал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Икки клуб ҳам футболчи учун 25 млн евродан воз кечишга тайёрлигини билдиришган.


8. ТИМОТИ ВЕА

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 22 февраль, АҚШ
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: ПСЖ (Франция)

Либерия президентининг фарзанди юқори иқтидорга эга. У яқиндагина ПСЖ билан шартнома имзолади. Янги жамоаси билан илк учрашувини ҳам ўтказишга улгурди. Бироқ у иккинчи таркиб билан ўйинларда қатнашмоқда ва иккита гол киритди. Шунингдек, у АҚШ терма жамоаси сафида Парагвайга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишга ҳам эришди. Юқори иқтидор соҳиби, 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида хет-трик қайд этган.


7. БЕН ВУДБЕРН

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 15 октябрь, Англия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Ливерпуль" (Англия)

Бен ўтган мавсумда "Ливерпуль"нинг ёшлар жамоаси таркибида кетма кет голлар киритгани учун асосий таркиб билан бир неча учрашувларда қатнашди. Бу мавсумда эса у Стивен Жерард бошқарувидаги жамоанинг 23 ёшгача бўлган таркибида 8 ўйинда қатнашиб, 2 гол киритди. У ўтган йили Уэльс термаси сафидаги дебют ўйинида Австрия дарвозасини ишғол этди.


6. ДАН-АКСЕЛЬ ЗАГАДУ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 3 июнь, Франция
Позицияси: Ҳимоячи
Жамоаси: "Боруссия" Д (Германия)

Загаду ўтган мавсумни ПСЖнинг иккинчи таркибида ўтказди. Ўтган ёзда эса у "Боруссия" сафига кўчиб ўтди. 18 ёшида Франциянинг 19 ёшлилар термасида ўйнади. 196 см бўйи бор ҳимоячи бу мавсумда Бундеслигада 11 ўйин ўтказиб, 1 гол киритди.


5. ФИЛ ФОДЕН

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 28 май, Англия
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Манчестер Сити" (Англия)

"Манчестер Сити"нинг иккинчи жамоасидаги ўйинларини кўрган "Барселона" уни сотиб олиш ҳаракатида бўлиб юрибди. У мавсум бошланишидан олдин "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда "шаҳарликлар" таркибида дебют қилди. Шунингдек, Англия термасининг 17 ёшлилар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишида катта ҳисса қўшди.


4. МАТТЕЙС ДЕ ЛИГТ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 12 август, Голландия
Позицияси: Ҳимоячи
Жамоаси: "Аякс" (Голландия)

Де Лигтнинг термадаги дебюти Болгария термасига қарши бўлиб ўтганди. Унда туғма етакчилик қобилияти бор. 18 ёшлигидаёқ Эредивизияда 27 учрашув ўтказиб, 3 гол киритди. Ўтган мавсумда эса 11 баҳсда майдонга тушди. Ишончли ўйинлари натижасида "Барселона" кейинги ёзда уни трансфер қилишни режалаштирмоқда.



3. ВИНИСИУС ЖУНИОР

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 12 июль, Бразилия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Фламенго" (Бразилия)

даҳо футболчилар тоифасига киритишмоқда. У билан "Реал" аллақачон келишиб қўйган ва 18 ёшга тўлиши билан шартнома имзолайди. Винисиус ўтган мавсумдаёқ жамоанинг муҳим футболчисига айланиб бўлганди. Шу боисдан унинг ўйинлари "Реал"га ёқди ва ўзига жалб этди. Унинг трансфер нархи 45 млн еврога тенг.


2. ЖАНЛУИЖЖИ ДОННАРУММА

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 25 февраль, Италия
Позицияси: Дарвозабон
Жамоаси: "Милан" (Италия)

3 мавсумдан буён "Милан" таркибида ишончли ўйин намойиш этмоқда. Ўтган мавсумда тўлиқ 38 учрашувда майдонга тушган. Ўтган йили Испания термасига қарши учрашувда миллий жамоада дебют қилди. Шак-шубҳасиз, термада Буффон кетса, унинг ўрнида муносиб ворис бор.


1. ЖАСТИН КЛЮЙВЕРТ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 5 май, Голландия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Аякс" (Голландия)

Супер техника соҳиби яқиндагина "Барселона"га ўтиш истаги борлигини айтганди. Ўз ўйинлари билан барчанинг олқишларига сазовор бўлаётган футболчи "Аякс" билан 2019 йилга қадар шартнома имзолаган. Бироқ ёзда у бошқа жамоа таркибига бориб қўшилиш эҳтимоли жуда юқори.

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (50-41-ўринлар)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (40-31-ўринлар)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (30-21-ўринлар)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (20-11-ўринлар)

PS: Ушбу рўйхатга 19 ёшгача бўлган футболчилар киритилган.

Миржалол Норматов таржима қилди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика