Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"
08 oct 18:43
News


Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўйнаш биз учун жуда манфаатли. Бу жамоага қарши ўйнаш биз учун шараф. Ўзбекистонни U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритгани билан табриклайман. Ривожланишда давом этишни тилайман.
- Каннаваро билан келишувга эришишдан олдин ЎФА шорт-листида сиз ҳам бўлган экансиз. Буни тасдиқлай оласизми?
- Бу саволга йўқ деб жавоб бераман. Сабаби ҳозир Кувайт терма жамоаси бош мураббийиман.
- Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳақида нима дея оласиз?
- Каннаваро Хитой терма жамоасида ишлаган, 2006 йилда Италия сафида жаҳон чемпиони бўлган. Агар футболчилар билан тезда тил топишиб кетса яхши натижа қайд эта олади деб ўйлайман.
- Кувайт терма жамоаси 20 йиллар аввал кучли эди. Охирги йилларда нима учун натижалар тушиб кетди.
- Форс Кўрфазидан Жаҳон чемпионатига чиққан илк терма жамоа Кувайт эди. Ҳозирги кунда ҳар бир кувайтлик футболчининг таҳлилини олиб боряпмиз. Осиё кубогида муносиб иштирок этиш ва Кувайт футболининг олдинги нуфузини қайтармоқчимиз.
- Эртанги ўйиндан нима кутяпсиз? Ўзбекистондан қайси футболчини алоҳида кўрсата оласиз?
- Ўзбекистоннинг охирги ўйинларига қараб шуни айтиш мумкинки бу жамоа нафақат Осиёда балки Жаҳонда ҳам кучли жамоалардан бирига айланган. Бу жамоа таркибида Европа клубларида ўйнаётган футболчилар кўп. Алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатмайман. Ҳар бир футболчидан хавф кутиш мумкин. Эртага чиройли стадионда ўйнаймиз ва яхши натижа қайд этишга уринамиз.
- Сиз мураббий сифатида Португалиянинг иккита ёш тоифасидаги терма жамоаларини Европа чемпиони қилгансиз. Лекин 2019 йилдан буён Осиёда ишлаб келяпсиз. Европа ва Осиё футболидаги энг асосий учта фарқни айта оласизми?
- Европа ва Осиё футболчилари ўртасидаги асосий фарқлардан бири тайёргарликда. Европада профессионал тайёргарлик юқори даражада. Кувайтда ҳозирда шунга ҳаракат қиляпмиз.
Similar news

Comments