Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади
06 dec 2025 07:36
News
Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади
Ханс-Юрген Гёде 1956 йилда Германиянинг Гельзенкирхен шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолияти:
Ханс-Юрген Гёде профессионал фаолиятини “Шалке-04” клубида бошлаган.
Кейинчалик “Преуссен” ва “Фортуна Дюссельдорф” жамоаларида тўп сурган.
Айниқса, “Фортуна” сафида узоқ йиллар етакчи футболчи ва сардор бўлиб,
343 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол муаллифи бўлган.
Мураббийлик фаолияти:
Гёде мураббийлик фаолиятини 1991 йилда “Фортуна Дюссельдорф”да бошлаган.
Шундан сўнг Эроннинг “Персеполис” клубини бошқарган, ёшлар термасига раҳбарлик қилган ва қатор Осиё ҳамда Европанинг турли клубларида фаолият олиб борган.
Халқаро тажриба:
У турли йилларда Эрон, Баҳрайн, Малайзия, Озарбайжон, Ливия, Мянма ва Германия клубларида фаолият юритган.
Шунингдек, мураббий Ўзбекистондаги фаолияти орқали ҳам allaqachon таниш.
Гёде 2003–2004 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрдамчи, кейин эса бош мураббий сифатида ишлаган. Эндиликда у "Нефтчи"да Ислом Исмоиловга яқиндан кўмаклашади.

Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Comments