Latest news

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  10 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  2 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  3 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи! News

Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!

2006 йилги "Олтин тўп" соҳиби, Хитой термаси собиқ устози Фабио Каннаваро миллий жамоа бошқарувига келди.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман хабар берди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди", – дейилади хабарда.

Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:

— Эугенио Альбарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, "Ювентус", "Удинезе" ва "Динамо" Загреб"да ишлаган);

— Чиччо Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ("Беневенто", "Удинезе" ва "Динамо" Загребда фаолият юритган);

— Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, "Сампдория" ва "Спал" клубларида ишлаган).

Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилаётгани маълум бўлган эди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика