UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Суперлига. "Насаф" – "Динамо". Таркиблар маълум  4 18:19"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед". Кимлар асосий таркибда?  3 18:08"Пахтакор" - "Қизилқум". Таркиблар билан танишинг  0 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  8 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  1 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1 16:27Ўзбекистон Суперкубоги: Бир кун олдин қандай тадбирлар бўлиб ўтади?  6 16:15Эшитдик-да! Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга йўл оладиган таркиби аниқ  6 16:02"Бавария" Чемпионшипга тушиб кетган клуб мураббийини танлади  8 15:19Тен Хаг танқидлар ҳақида: "Ўтган йили худди шу инсонлар ортимда туриб қарсак чалишган"  8 14:33Финаллар куни  6 13:37"Олимпик" ва "Андижон" ўртасидаги учрашувдан сара ГАЛЕРЕЯ  0 13:26Ғолиб номи аниқланмаган Про лиганинг марказий учрашувидан галерея  3 13:20"Уэмбли"да "Титанлар жанги": Англия Кубоги финали учун превью  11

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (20-11-ўринлар) Янгиликлар

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (20-11-ўринлар)

Теглар :  Рейтинг
"Goal" нашри дунёнинг энг кучли ёш футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

20. РЕЙСС НЕЛЬСОН

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 10 декабрь, Англия
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Арсенал" (Англия)

Футболчининг шартномаси 2019 йилда якунига етади. Раҳбарият у билан келишувни узайтиришга ҳаракат қилмоқда. Унинг зарба кучи жуда юқори, шунингдек, техникали ва жуда маҳоратли футболчи. 19 ёшли футболчи Арсен Венгернинг назарига тушган. Европа лигаси доирасида 8 учрашувда майдонга тушди. АПЛда бир ўйин ўтказди. 


19. ЭДВАРД НКЕТИА

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 30 май, Англия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Арсенал" (Англия)

Нкетиа 2015 йилда "Челси"дан кетган ва "Арсенал"га бериб юборган. У ноябрь ойида Англия лига кубоги доирасида "Норвич" дарвозасига дубль қайд этганидан сўнг, "канонирлар" мухлислари назарига тушди. Европа лигасининг 5 ўйинида қатнашди. 18 ёшли футболчини ҳозирданоқ "Арсенал" афсонаси Тьерри Анрига ўхшатишмоқда. Балким ростдан ҳам шундайдир.


18. ПАУЛИНЬО

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 15 июль, Бразилия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Васко Да Гама" (Бразилия)

Васко да Гама академиясининг Филиппе Коутиньодан кейинги энг қизиқарли футболчиси. Паулиньо анча вақтдан буён жамоанинг асосий таркиби билан бирга. 17 ёшга кирганидан икки кўн ўтиб, профессионал футболдаги дебютини ўтказди. Ўтган йили 17 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Испания ва Германия каби термалар дарвозасига голлар киритишни уддалади.


17. ПЬЕТРО ПЕЛЛЕГРИ

Туғилган йили ва жойи: 2001 йил 17 март, Италия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Монако" (Франция)

Пеллегри қишда "Женоа"дан "Монако"га 25 млн евро эвазига сотиб олди. Ҳозирча у янги жамоаси таркибида 4 дақиқагина ҳаракат қилди. Кўпчилик Пеллегрини Златан Ибрагимовичга ўхшатмоқда. Шерюрак, рақиблари билан бемалол жанжаллашиб кетадиган футболчилар тоифасидан. 


16. МАКСИМИЛИАНО РОМЕРО

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 9 январь, Аргентина
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: ПСВ (Голлания)

Ромеро 2015 йилда тиззасидан олган жароҳати сабабли "Арсенал"га ўта олмади. Бироқ у жароҳатидан янада кучлироқ бўлиб қайтди. Январь ойида уни ПСВ 10,5 млн евро эвазига трансфер қилди. У Эредивизияда ҳали дебютини ўтказмади. Аргентинада унинг буюк футболчи бўлишига ишонишмоқда.


15. АБЕЛЬ РУИС

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 28 январь, Испания
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Барселона" (Испания)

У "Барселона"нинг иккинчи таркиби билан Сегундада қатнашмоқда. Натижалар ёмон эмас - 20 ўйинда 3 гол. Унинг ўйинлари "Валенсия" скаутларига ёқмоқда ва у билан шартнома тузишни исташмоқда. 


14. ЖЕЙДОН САНЧО

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 25 март, Англия
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Боруссия" Д (Германия)

Санчо "Манчестер Сити" академиясида тарбияланган. Бироқ у Пеп Гвардиоланинг жамоасида ўйнай олмади ва ўтган ёзда "Боруссия"га бериб юборилди. Трансфер нархи - 8,7 млн евро. Илк мавсумда у Бундеслигада ўйнади ва 6 учрашувда майдонга тушди. Жейдон ўта ҳужумкор ўйин намойиш этади. 17 ёшлилар Европа чемпионатида у шундай даражада эканлигини кўрсата олди.


13. МАЛАНГ САРР

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 23 январь, Франция
Позицияси: Ҳимоячи
Жамоаси: "Ницца" (Франция)

Сарр "Ницца"нинг иккинчи таркибидаги чиройли ўйинлари сабабли асосий жамоага жалб этилди. Жуда кучли ҳимоячилардан бири, бемалол Франция термасида ҳам ўйнатса бўлади, деб ҳисоблашмоқда клуб мухлислари. Чиройли ўйинлари натижасида унинг ўйинларига Европанинг топ жамоалари томонидан қизиқишлар бўлмоқда.


12. РАЙАН СЕССЕНЬОН

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 18 май, Англия
Позицияси: Ҳимоячи
Жамоаси: "Фулхэм" (Англия)

Ўтган мавсумда Чемпионшипнинг энг яхши ёш футболчиси. 17 ёшидаёқ "Кревен Коттеж"нинг ёқимтойига айланиб олди. У фақатгина ҳимояда эмас, ярим ҳимояда ҳам ўйнай олади. Унинг тўп оширишлари, техникаси ва чапақайлиги Гарет Бэйлни эслатиб юборади. У бу мавсумда 38 учрашувда майдонга тушиб, 14 гол киритди. 17 ёшли ҳимоячи учун даҳшатли натижа!


11. МИЛЕ СВИЛАР

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 27 август, Бельгия
Позицияси: Дарвозабон
Жамоаси: "Бенфика" (Португалия)

Унинг жамоадаги дебют учрашуви бу мавсум ЕЧЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтди. 18 ёшли болакай ўшанда қандай даражадаги посбон эканлигини кўрсатди. У "Олд Траффорд"да пенальти қайтаришга эришди. Жозе Моуриньо уни дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўла олади деб айтди.

(Давоми бор)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (50-41-ўринлар)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (40-31-ўринлар)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (30-21-ўринлар)

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика