UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради  3 12:3329 июнь куни Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади  5 12:12Абдумажид Тоиров: "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади"  7 12:09Санжар Асқаралиев: "Бугун "Бобур Арена" ёнади"  2 12:01Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди  3 11:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум  10 10:48Неймар фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди  2 10:20Роналду «Реал Мадрид»ни тарк этишини эълон қилган Начога мурожаат қилди  5 10:05Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсиз трансферлари. 1-қисм  0 09:53Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум  3 09:26Муҳсин Низомиддинов: "Давралар оралиғида баъзи нарсаларни ўзгартирамиз ва керакли натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз"  5 08:57Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  0 08:30Про лига. Бугун 14-тур якунланади  0 08:02Копа Америка. Аргентина сўнгги дақиқаларда ғалабани «илиб кетди»  18 07:40Суперлига. Бугун Андижонда «оловли» ўйин бор  32

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (30-21-ўринлар) Янгиликлар

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (30-21-ўринлар)

Теглар :  Рейтинг
"Goal" нашри дунёнинг энг кучли ёш футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

30. МОЙЗЕ КЕН

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 28 февраль, Италия
Позицияси: Ҳимоячи
Жамоаси: "Верона" (Италия)

18 ёшли футболчи жамоасининг асосий ҳужумчиларидан бири. У бу мавсумда 19 учрашувда майдонга тушди ва 4 гол киритди. "Фиорентина"га қарши баҳсда дубль қайд этди. У "Верона" ҳамда "Ювентус"нинг биргаликдаги маҳсули. У икки жамоа таркибида ҳам бўлган, бироқ "бьянконери"лар таркибида узоқ мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаган.


29. ТАКЕФУСА КУБО

Туғилган йили ва жойи: 2001 йил 4 июнь, Япония
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Токио" (Япония)

Футболчи Ҳиндистонда бўлган 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашди ва бир гол киритишга эришди. У кичик болакай каби кўринишда, юзи, танаси шундай бўлса ҳам, худди катта кишилардек ўйнайди ва фикрлайди. Унинг қобилияти йиллар давомида шаклланди, 2011 йилда у "Барселона" билан шартнома имзолади, бироқ ФИФАнинг тақиқи туфайли бу шартнома кейинчалик бузилди. Ҳозирча у "Токио"нинг 23 ёшгача бўлган жамоасида тўп тепмоқда.


28. АЛЬБАН ЛЯФОН

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 23 январь, Буркина-Фасо
Позицияси: Дарвозабон
Жамоаси: "Тулуза" (Франция)

У 16 ёшидаёқ "Тулуза"нинг асосий посбонига айланди. 19 ёшга кирибоқ жуда катта тажрибага эга. Альбан топ-5 лигада дебют қилган энг ёш дарвозабон. У 16 ёшу 310 кунлигида илк учрашувда майдонга тушган. Буркина-Фасо давлатида туғилган бўлса-да, Франциянинг 19 ёшгача бўлган термаси учрашувларида мунтазам равишда дарвозани қўриқлайди. "Болакай" билан "Арсенал" шартнома имзолаш ҳаракатида бўлиб юрибди.


27. ДИЕГО ЛАИНЕС ЛЕЙВА

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 9 июнь, Мексика
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Америка" (Мексика)

Унга "мексикалик Месси" деб лақаб қўйишган. Чапақай, юқори техника соҳиби. 16 ёшга кирганида дебют қилган. Жамоа бош мураббийи Мигель Эррера уни ҳали бирор марта танқид қилмади, фақатгина мақтади. Лаинеснинг ўйинларини Европанинг гранд клублари скаутлари кузатиб боришмоқда. Яқин йилларда уни кўҳна қитъада кўриб қолсак ажаб эмас.


26. РАФАЭЛЬ ЛЕАО

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 10 июнь, Португалия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Спортинг" (Португалия)

Леао "Спортинг"нинг асосий ҳужумчиси эмас. Бироқ 18 ёшлигида у "Порту"га қарши учрашувда гол киритишга эришди. 19 ёшли футболчининг товон 45 млн еврога тенг. Бироқ у яқин кунларда жамоа билан шартномасини узайтиради ва унинг товон пули 100 млн еврогача кўтарилади.


25. ЛИНКОЛЬН

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 16 декабрь, Бразилия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Фламенго" (Бразилия)

Линкольн ва Винисиус Жуниор бир жамоада ўйнашади. У "Фламенго" таркибида бу мавсумда 6 учрашувда майдонга тушди ва 1 гол киритди. Сифатли ўйнайди, тўпни кам йўқотади. Шу боисдан уни Европанинг бир неча гранд жамоалари сотиб олишни режалаштиришмоқда.

24. МИЗЬЯН МАОЛИДА

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 14 февраль, Франция
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Лион" (Франция)

Александр Ляказет жамоадан кетаётганида айнан Мизьянни ўринбосар қилиб қолдирганди. 19 ёшли футболчида юқори иқтидор бор, "Лион"да мунтазам ўйин амалиётига эга. Ўйинлари Бруно Женезиуга маъқул келмоқда. У бу мавсумда 12 учрашувда қатнашди ва "Ницца" дарвозасига гол киритди.


23. ГОНСАЛО МАРОНИ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 18 март, Аргентина
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Бока Хуниорс" (Аргентина)

19 ёшли футболчи Пауло Дибала каби ўйин кўрсатади ва бемалол Европада ўйнай олиши мумкин. У замонавий футболнинг классик ярим ҳимоячиси сифатида эътироф этилмоқда. Гонсало 2016 йилда "Бока" билан шартнома имзолади. Олдинроқ унинг ўйинларини "Интер" ва "Милан" скаутлари кузатиб бораётгани борасида маълумотлар берилганди.


22. ЖОРДИ МБУЛА

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 16 март, Испания
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Монако" (Франция)

У "Барселона" академияси тарбияланувчиси. Иқтидорларни тайёрлаб берадиган "Монако" уни 3 млн еврога сотиб олган ва ундан топ-футболчи тайёрлашга интилмоқда. Мбула 2016/17 йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионлар лигасида тўпурарга айланди. Эффектив ўйин кўрсатади. Бироқ у Жардимнинг "Монако"сига ҳозирча керак бўлмаяпти. Балким унинг ҳам вақти келиб қолар.


21. МЕЙСОН МАУНТ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 10 январь, Англия
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Витесс" (Голландия)

"Челси"нинг ёшлар таркибида ўзини кўрсатган футболчи асосий таркибда ўйнай олмади. Шу боисдан у Голландиянинг "Витесс" жамоасига ижарага бериб юборилди. У бу мавсум Эредивизияда 23 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол урди. Англиянинг 19 ёшгача бўлган терма жамоасида доимий равишда ўйинларда қатнашади. У жуда ақлли ўйин намойиш этади, тўп оширишлари ҳам анчагина сифатли. Шу боисдан у Голландияда яхши ўйин намойиш этмоқда.


(Давоми бор)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (50-41-ўринлар)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (40-31-ўринлар)


Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика