Latest news

09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   0 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  101 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3

"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили News

"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан Суперлиганинг 24-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

"Хоразм" – "Навбаҳор"

Бизнингча, бу вазиятда ҳакам пенальтини тўғри белгилади. "Навбаҳор" ўйинчиси жарима майдони ичида боши билан тўпни ҳимоячидан ошириб ўтказмоқчи бўлганида, ҳимоячи эҳтиётсизлик билан қўпол хатога йўл қўйди. Оёқ ва бош ўртасида тўқнашув мавжуд, аммо бутсанинг тишлари орқали зарба берилмагани учун пенальти белгилаш ва қоидабузарга сариқ карточка кўрсатиш тўғри қарор ҳисобланади.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Хоразм" "Навбаҳор"

"Хоразм" жамоаси ўйинчиси қоидани жиддий равишда бузиб, рақибининг тўпиғидан юқорисига бутсасининг тишлари билан ташланди. У кичик сакраш билан яккама-якка курашга киришди, бу ҳам "босиш" элементи ҳисобланади. Буларнинг барчаси рақибга атайлаб шикаст етказиш нияти борлигидан далолат беради. Ҳакам мезбон жамоа ўйинчисини майдондан четлатиб, тўғри қарор қабул қилди.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Хоразм" "Навбаҳор"

"Навбаҳор" дарвозабони ўз жарима майдони ичида эҳтиётсизлик билан ҳаракат қилиб, тўпга тегмасдан рақибни оёғи билан йиқитди. Тўғри қарор – интизомий чоралар қўлламасдан пенальти белгилаш.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Бухоро" "Пахтакор"

Фикримизча, ҳакам пенальти белгиламасдан тўғри қарор қабул қилди. Тақдим этилган такрорларда на қоқилиш, на "босиб ўтиш" ҳолати кўринган. ВАР вазиятга ноўрин аралашган. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Бухоро" "Пахтакор"

Назаримизда, "Бухоро" жамоаси футболчиси эҳтиётсиз қўполлик содир этди. Тўғри, у дастлаб тўпга тегди, бироқ кейин иккинчи оёғи билан рақибини йиқитди. Яккама-якка курашга киришиш услубидан кўриниб турибдики, у рақибининг хавфсизлигини ўйламаяпти. Тўғри қарор – жарима зарбаси белгилаш ва қўпол ўйин учун сариқ карточка кўрсатиш. "Пахтакор" жамоаси футболчиси эса бунга жавобан носпортча хатти-ҳаракат қилди ва у ҳам огоҳлантирилиши лозим.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


✅❌ "Нефтчи" "Андижон"

Подкатдан сўнг "Нефтчи" ўйинчиси ўз ихтиёри билан йиқилди, ҳеч қандай тўқнашув кўринмайди. Ҳакам вазиятни тўғри баҳолаб, ўйинни давом эттирди, бироқ у симуляция учун мезбон жамоа ўйинчисига сариқ карточка кўрсатиши лозим эди.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


"Бунёдкор" "Насаф"

Бизнингча, бу эпизодда ҳакам "Бунёдкор" фойдасига эркин зарба белгилаши ва "Насаф" ўйинчисига симуляция учун сариқ карточка кўрсатиши лозим эди. Оёқларда тўқнашув кўринмаяпти, аксинча ҳакамни алдашга уриниш кузатилмоқда. Ҳакам пенальти белгилаш орқали хатога йўл қўйди.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ


Шу тариқа, Суперлиганинг 24-тур ўйинларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйди.

Rating: +2   

Comments

+5   
08 oct 17:02:48
Karaev Mansur
Насап учун Хар уйинда пенальти накидку, буни конуний расмийлаштириб куйиш керак булди
+5   
08 oct 17:02:25
Karaev Mansur
Насап учун Хар уйинда пенальти накидку, буни конуний расмийлаштириб куйиш керак булди
+2   
08 oct 21:01:17
salom salom
NASF SHU SEZONDA YASAMA PENALTIDAN ANCHAGINA OCHKO ISHLAB OLDI
+2   
08 oct 19:44:18
ЮВЕНТУС-10
Насаф хам судиялар билан бу мавсум жуда куп очко йигди аслида Черан ва Яна битта тахта лионери билан бу уринга туриши мумкинмас.
   
08 oct 17:13:15
Google User
Reply to comment by Karaev Mansur
Насап учун Хар уйинда пенальти накидку, буни конуний расмийлаштириб куйиш керак булди
Xato belgilangani sabab Nasaf o'yinchisi penaltini ataylab o'zi urmadi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика