Latest news

16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  2 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  29 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11

Баҳриддин Ваҳобов: «Мухлисларни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз» News

Баҳриддин Ваҳобов: «Мухлисларни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз»

Бугун олий лига жамоалари ўнинчи тур баҳсларини ўтказади. Унда Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари Тошкентда «Бунёдкор» жамоасига қарши майдонга тушади.
Ушбу ўйин олдидан кончилар сардори Баҳриддин Ваҳобов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

— Бугун жамоамизни олдинда жиддий синов кутмоқда, — деди ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов. — Мавсумни ғалабалар билан бошлаган бўлсак-да, охирги турларда бир текис ўйин намойиш эта олмаётганимиз бор гап. Шунга қарамай, миллий чемпионатда юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланиб, навбатдаги ўйинга пухта ҳозирлик кўришга ҳаракат қилдик.

«Бунёдкор» — мамлакатимизнинг тажрибали жамоаларидан бири саналади. Буни чемпионат жадвали ҳам кўрсатиб турибди. Аммо уларга қарши ижобий натижа учун ўйнаса бўлади. Таркибимизда жиддий йўқотишлар йўқ. Жамоадошларимнинг ушбу учрашув олдидан кайфиятлари аъло. Қолаверса, бугун Тошкентда бизни кўпсонли навоийлик мухлислар қўллаб-қувватлаб туриши кутилмоқда. Шу боис, ўз ишқибозларимизни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика