Latest news

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  18

Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф" News

Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"

Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф. Ўйиннинг бошида тезкор гол уриб кейин чуқур ҳимояга ўтдик ва бу бизга қўл келди. Қолган дақиқаларда ўз омадимизни қарши ҳужумларда синаб кўрдик. Рақиб сафида тўп билан яхши муомала қиладиган футболчилар кўп, лекин майдон ҳолати бугун панд берди деб ўйлайман. Шундан сўнг ҳар икки жамоа жамоа ҳам тўпни ҳаволатиб ўйнай бошлади. Таркибимизда бўйдор футболчилар кўплиги бугун фойдамизга ишлади.

- "Қўқон-1912"нинг яхши спорт формасини нима билан изоҳлаган бўлардингиз?

- Биз ҳар доим бир хил тайёргарлик кўрамиз. Ҳато мағлубиятли серия пайтида ҳам шундай ҳозирлик кўрганмиз. Бирданига тўрт-беш нафар асосий футболчимизнинг йўқлиги, қолаверса молиявий муаммолар ҳам панд бериб қўйганди. Рақобатбардош жамоа йиға олмаганимиз ҳам кўп баҳсларда зараримизга ишлади. Ҳозир эса жамоамиз кучига куч қўшилди. Олмалиқ жамоасидан Каримов билан Дацини олдик, қолаверса Шоҳруҳ Гадоев ҳам ўйинимизни кучайтирди. Кучли ўйинчиларни олишимиз натижасида жамоамиз ўйинида сифат ошди. Гадоев голли тўп узатишларни амалга оширяпти, Даци билан Ҳайдаров голлар уряпти.

- "Қўқон-1912"нинг уй стадиони майдони анча яхши бўлиб қолган. Лекин ўзингиз айтиб ўтган бироз ёмон майдонда бугун жамоангиз ғалаба қозонди.

- Бугунги учрашувда ҳимояланиш биз учун осон бўлди. ОКМК жарима майдончаси атрофида тўпни кўп ушлайди. Лекин ичкарига оширганда улар кўпроқ ҳаводан тўпни узатишни маъқул кўришди. Бу эса бизга қўл келди. Бугун майдон ҳам бизга ёрдам берди.

- Иккинчи даврада "Қўқон-1912" топ-10га киради деб айтиб ўтгандингиз. Шу мақсад йўлида жамоа тўғри кетяптими?

- Суперлига якунида қайси ўринни олишимизни билмайман. Лекин мақсадимиз юқорига кўтарилиш. Чунки бу жамоамиздаги ҳамма учун муҳим. Футболчилар нархи ошади, жамоамиз обрўси кўтарилади. Биз плей-офф ўйинларидан қочиш учун ҳам юқорига ҳаракат қилишимиз керак. Агар шуни бажара олсак биринчи мавсум яхши ўтди десак бўлади.

Rating: +6   

Comments

+1   
03 oct 23:03:29
salom salom
QOSIMOVGA HAM SHARAF O'ZIDAN 10 MARTA KUCHSIZ JAMOAGA YUTQAZISH
   
04 oct 03:02:14
Azim
Пресс конференцияни оркадаги шовкинларсиз килишни иложи йукмикан!?!
   
04 oct 03:01:04
Azim
Кукон 1912 иккинги голни хам уриши мумкин эди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика