Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  6 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Андрей Микляев: "10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди" News

Андрей Микляев: "10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди"

"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Микляев қатнашди.

- Бугун бизда ўйин руҳи умуман йўқ эди. Муаммо нимада билмадим. Ўйлашимча, муаммо клубда. Футболчиларда хоҳиш, истак йўқ эди. Барча бир-биридан хафадек кўринди. Аммо ҳаракат қилдик. Футболчиларим ўйнашни исташмади.

- Ҳимоядаги муаммолар, дарвозабон хатолари яққол кўзга ташланди.
- Мен барчасини айтдим. Ҳеч ким ўйнашни истамади, бу яққол сезилди. Нима муаммолигини айта олмайман. Менимча, футболчиларнинг ҳаётида муаммолари бор.

- Жамоанинг молиявий муаммолари борми?
- Ҳа, бор. Муаммолар кўп. Бироқ бу гап мен учун эмас. Мен фақатгина машғулотлар тизимига жавоб бераман.

- "Локомотив"га қарши ўйиндан олдин қандай муаммолар бор эди?
- Биринчидан, таркибда муаммолар. Кўплаб футболчиларимизда ички муаммолар бор. Бир футболчимиз жароҳатланган. Марказимиздаги футболчилар сафимизда эмас. Ғофуровнинг ўйинда йўқлиги яққол сезилди. Шундан кейин биз қўл остимиздаги футболчиларимиз билан ўйнашга мажбур бўлдик. 10-11 нафар футболчи доимо жамоани барча муаммолардан олиб чиқиб кета олмайди. Ҳаттоки, айрим вақтларда алмаштиришларга ҳам қийналаман. 10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика