Latest news

20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  2 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  33 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  69 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди News

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди

Бугун ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришларидан хабарингиз бор.

12 сентябрь куни саудияликларнинг 5 нафар ўйинчисида Covid-19га топширган тест натижалари ижобий чиққани ҳақида хабар берган эдик. Бироз аввал эса ўша футболчилар кимлар эканлиги ҳақида хабар бергандик.

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"нинг қайси ўйинчиларида коронавирус аниқлангани маълумми?

"Ал Ҳилол" матбуот хизмати берган маълумот "Championat.asia" тарқатган хабар тўғри эканлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, риёдликлар яна бир ўйинчида тест натижаси ижобий чиққанини маълум қилишди. Ярим ҳимоячи Наваф Ал Обиднинг Covid-19га топширган тест натижаси ижобий бўлган. Демак, "Пахтакор"нинг бугунги рақибида расман 7 киши карантинга олинган ва тиббиёт ходимларининг доимий назоратида. Булар:

Менежер: Сауд Карири

Дарвозабон: Муҳаммад Вакид

Ҳимоячи: Муҳаммад Ал Бурайк

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид

Ҳужумчи: Салоҳ Шеҳри.

Юқоридаги футболчилардан ўнг қанот ҳимоячиси Муҳаммад Ал Бурайк ва марказий ярим ҳимоячи (Ал Шалҳубдан кейинги сардор) Салмон Ал Фараж асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" беллашуви бугун маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика