Latest news

17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  0 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  9 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  5 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  4 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3

Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик" News

Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Сафарда чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозондик. Ўйинни 60 дақиқа назорат қилдик деб ўйлайман. "Шўртан" дарвозабони ўз дарвозасини яхши қўриқлади. Бизда ҳам имкониятлар бўлди. Рақибда ҳам кўп имкониятлар юзага келди. Баҳс қийин кечишини билардик. Ғузор жамоаси Жиззахда бизга анча қаршилик кўрсатиб дуранг қайд этганди. Умуман олганда "Шўртан" яхши жамоа.

- Бугун жамоа бош мураббийи Иван Бошковични майдонда кўрмадик.

- Бош мураббийимизда сариқ карточкалар тўртта бўлганди, шу боис қайдномага киритилмади ва захира ўриндиғида ўтирмади. Бундай ҳолат ўтган йил ҳам содир бўлганди. Биз биргаликда уч йилдан бери ишлаяпмиз, Бошковични яқиндан биламан. Унинг эҳтиросларга берилишини тушунаман, чунки доим ғалаба қозонишни хоҳлайди. Кейин ўйинда бош мураббий жамоа билан бирга бўлади.



- Иккинчи таймда "Шўртан" анча яхши ҳаракат қилди. 

- Мен ҳам шу фикрдаман. Айтдим-ку, биз 60 дақиқача ўйинни назорат қилдик. Кейин устунлик мезбонлар томонга ўтди. Бу жамоанинг охирги ўринда бораётгани мени ҳайрон қолдиради, чунки "Шўртан" яхши ўйин кўрсатмоқда.

- Ғузорликларда бош мураббий ўзгаргани жамоа ўйинида билиндими?

- Биласизми, биринчи даврада биз билан ўйингача ҳам "Шўртан"да мураббий ўзгарганди. Янги мураббий ўзини кўрсатади деган умиддаман.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика