Latest news

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  0 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  7 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган қорақалпоғистонлик футболчиларни биласизми? News

Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган қорақалпоғистонлик футболчиларни биласизми?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида шу кунга қадар тўрт нафар қорақалпоғистонлик футболчи тўп тепган.

Қуйида ана шу футболчиларнинг кўрсаткичлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. Бердах Алланиязов. 8 ўйин
Алланиязов 1992 йили Қирғизистон билан учрашувда термадаги илк ўйинини ўтказиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Умуман олганда посбон ўша йили 4 учрашувда 4 та гол қўйиб юборди. 1994 йил ҳам Бердах 4 та ўйинда дарвозани қўриқлаб, 3 та баҳсни "қуруқ" ўтказиб, терманинг Осиё ўйинларидаги муваффақиятига ўз ҳиссасини қўша олди.

2. Неъматулла Қутибаев. 14 ўйин - 5 гол
Қутибаев терма жамоадаги дебютини 1998 йили Ҳиндистонга қарши кечган ўртоқлик учрашувида нишонлаган. 0:0 ҳисоби қайд этилган ўйинда у тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган. Неъматулла орадан 3 кун ўтиб Ҳиндистонга қарши кечган такрорий ўртоқлик учрашувида термадаги илк голини урди. У термадаги учинчи ўйинини Осиё ўйинлари доирасида Мўғулистонга қарши ўтказиб "хет-трик"ка эришди. Шунингдек Туркманистонга қарши кечган драматик ўйинда гол уриб, термамизга бир очко тақдим қилди. Дастлабки 5 ўйинда 5 та гол урган ҳужумчи, шундан кейинги 9 та учрашувда бирорта ҳам гол ура олмади. Қутибаев термадаги сўнги ўйинини 2002 йили Словакияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказди.


3. Наврўз Алимов. 11 ўйин - 2 гол
Наврўз 2014 йили Тошкентда Уммонга қарши кечган тўқнашувда термада дебют қилди. У миллий жамоа либосидаги дастлабки 7 та ўйинда бирорта ҳам гол урмади. Кейинчалик БААга қарши ўйинда илк голини урган бўлса, Иордания билан тўқнашувда иккинчи голига муаллифлик қилди. 2014 йил давомида ўртоқлик учрашувларида 11 учрашувда 2 та гол урган ҳужумчи 2015 йили "Пахтакор"га йўл олди ва шундан сўнг термада чақирилмади. Боз устига унинг фаолиятида пасайишлар даври бсоҳланди.


4. Саламат Қутибаев. 3 ўйин
Саламат 2016 йилдан буён мунтазам равишда терма жамоага жалб этилиб келинмоқда. Бироқ кўпинча у ўйинларни захирда ўтириб томоша қилишига тўғри келди. Шунга қарамай Бабаян Қутибаевни 3 марта захирадан ўйинга тушдирди. Ярим ҳимоячи дебют учрашувини Канадага қарши ўтказди. Шундан сўнг у Буркина-Фасо ва Грузия термалари билан ўйинларда ҳам захирдан ўйинга қўшилди. Эътиборли жиҳати Саламат 3 та ўйинни 3 та қитъа вакилига қарши ўтказди ва Осиё жамоалари билан ўйинларда майдонга тушмади.


Фурқат Юсупов тайёрлади

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика