Latest news

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  35 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  60 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  22 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  44 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди News

Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди

Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 24-тур

ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 

3 октябрь 2025 йил. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:15

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Амир Галеев, Данил Яценко, Ботиржон Отабоев

Назоратчи: Маъмур Саидкасимов

VAR: Абдурашид Худайберганов

AVAR: Кристина Середа

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Абдуғафур Ҳайдаров 3, - 0:1. 

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов, 77), 10.Хуршид Ғиёсов (99.Асадбек Собиржонов, 64), 11.Рубен Санчес, 15.Ойбек Рустамов, 16.Наоки Сенага (21.Саидафзалхон Аҳроров, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (5.Гиорги Папава, 64), 77.Нодир Абдураззоқов (19.Аҳмадулло Муқумжонов, 85).

Захира: 88.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шаҳзод Тоиров, 13.Элдор Бегимов, 30.Аброр Саримсоқов, .

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава, 10.Шоҳруҳ Гадоев (20.Иқболжон Маликжонов, 69), 15.Зафар Ҳакимов (19.Шаҳзод Акрамов, 89), 17.Клейди Даци (69.Егор Кондратюк, 56), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (14.Жасур Холтўраев, 89), 23.Аброр Каримов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров (9.Жавоҳир Ҳусанов, 69).

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 2.Мирзиёд Миродилов, 21.Муҳриддин Пазилдинов, 30.Иброҳимжон Мухторов, .


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади. ОКМК - "Қўқон-1912" 0:1

90+1. Огоҳлантириш. ОКМК. Ислом Тўхтахўжаев 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди 

89. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Ҳасанов ва Ҳакимов ўрнига Акрамов ва Холтўраев тушди

85. Ўзгариш. ОКМК. Абдураззоқов ўрнига Муқумжонов тушди

84. ОКМКнинг ҳужуми чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Исақов ушлаб олди 

77. Ўзгариш. ОКМК. Холмуродов ўрнига Абдураҳмонов тушди 

69. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Ҳайдаров ва Гадоев ўрнига Маликжонов ва Ҳусанов тушди

66. УХХХ! Хавфли вазият! Холмуродов узатган тўпни Санчес дарвозага йўллай олмади, қайтган тўпни Абдураззоқов дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

64. Ўзгаришлар. ОКМК. Ғиёсов ва Сентоку ўрнига Собиржонов ва Папава тушди

61. ЗАРБААА! Абдураззоқовнинг бурама зарбаси жуда хавфли чиқди, Исақовдан ажойиб сейв!

59. Хавфли вазият! Ғиёсовнинг ўнг томондан узатган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди 

56. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Даци ўрнига Кондратюк тушди 

50. Иккинчи таймни мезбонлар ҳужумлар билан бошлашди, қўқонликлар қарши ҳужумда ўйнашмоқда

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. ОКМК. Сенага ўрнига Аҳроров тушди 


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди 

45. ЗАРБА! Чап қанотдан Сенага узатган тўпни Абдураззоқов боши билан дарвозага йўллади, яна Исақов тўпни ушлаб олди 1

36. ЗАРБА! Абдураззоқовниг ҳаводан узатган тўпини Ғиёсов боши билан дарвозага йўллади, Исақов тўпни ушлаб олди

36. УХХ! Хавфли вазият! Холмуродовнинг тўп узатишидан кейин Санчес зарба беришга шайланди, аммо Гиоргадзе тўпни қайтариб юборди! 

35. Зарба! Муҳаммаданаснинг зарбаси ноаниқ чиқди 

29. Хавфли вазият! Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдони ичига кириб дарвоза томон зарба берди, тўп дарвозабондан ўтди ва устуннинг ёнидан ўтиб кетди! 

26. ЗАРБА! Бурчак тўпидан узатилган тўпни Даци боши билан дарвозага йўллади, Илёсов ўз ўрнида! 

22. УХХ! Ҳаводаги тўп учун курашда Даци тирсаги билан Тўхтахўжаевнинг юзига зарба бериб юборди. Шифокорлар Исломга ёрдам беришмоқда 

18. Зарба. Гадоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди 

12. Зарба. Зафар Ҳакимов тўхтатмасдан дарвоза томон зарба йўллади, анча ноаниқ 

5. ОКМК бу мавсум Суперлигада ўз майдонида фақат бир марта ютқазганди. 14-турда "Сурхон"га 0:1 ҳисобида. 

3. ГОЛ! Абдуғафур Ҳайдаров бурчак тўпидан кейин ҳисобни очди, Илёсов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди - 0:1. ГОЛНИ КЎРИШ

2. Хавфли вазият! Гадоевнинг зарбасидан кейин Тўхтахўжаев тўпни қайтарди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 19:15да бошланади.

Rating: +5   

Comments

+6   
03 oct 21:18:31
uzb
Апсонамизи бу йилги эртаги хам паёнига етиб булди десак хам булади
+5   
03 oct 21:19:18
barselona7
Демак Қўқон Суперлигада қолади. Про Лига учун асосий номзод Шўртан яна қайси жамоа шерик бўларкан Шўртанга? Чемпионат охирида Суперлигада жонли цирк қўйилади ва шу цирк ўйинларида ким чемпион бўлади ким Суперлигада қолади ким тушиб кетади барчаси аниқланади.
+4   
03 oct 21:40:22
nurali soatov
Ассалому алайкум футбол факеатлари. Бугинги уйин кимда кандай таьсурот уйготди билмайман. Лекин менда бошкача. Огмк уйинчилари ютишга 100% хакли уйин булганди. Кукон семулацияни коил маком даражада уддалашди. Яна думалаб колавериб огмк ни уйинчиларни рухиятига салбий таьсир уткизди. Колаверса судия хам бу вактда уйинчиларга семулация учун сарик бериш урнига уйинни тухтатавериб янада кучлирок рухиятини синдирди окмк уйинчиларини. Кийинги уйинда насаф билан уйнаса насаф уйинчилар эхтиеткорона уйнашини истаб колардим еки зарбани хакикатдан хам кучли бериш керак йиллар давомида майдонга тушолмайдиган килиб. Кайтиб уйин муозанатини бузмай уйнайдиган буларди кукон уйинчилари
+4   
03 oct 21:39:46
Адхамжон Низамов
Кукон мухлисларига галаба муборак.Негативчилар,голиблар мухокама килинмайди.Олга,Водий. НЕФТЧИ мухлиси.
+2   
03 oct 22:04:06
ЮВЕНТУС-10
Reply to comment by barselona7
Нафақат Қосимов ўзи футболимиз тотализатор бўлиб ётибдику. Каха Махарадзега айблов қўйилганда Махарадзе нима бўлса бўлар бошқаларни ҳам сотаман дегандек гап қилгани учун дарров ўша мавзуни боди-босди қилиб юборишди. Айнан шу сайтда ҳам Махарадзе иши очиқланади деб катта гапириб мақола чиқаришганди кейинчалик булар ҳам шунга ўхшаш мақолаларни айланиб ўтадиган бўлишди. Бунга ўхшаган гап сўзлар кўп Сирожиддин Рахматуллаев, Никита Павленко, Шахбоз Жумабоев, Лочин Долимов, Дилмурод Абдуқаххоров хуллас кўп бунақа воқеалар. Аммо лекин бироқ... Ҳеч бири аниқ охиригача очиқланмайди. Сабаби Каттаконлар ҳам иштирок этгани очилиб қолиши мумкин. Ҳозирги футбол умуман спорт "Ставка" сиз бўлиши мумкин эмас. Ўша "Ставкалар" га аксарият вазиятларда инсонлар аралашишга ҳаракат қилишади.
Койил таникли одамлар Афсоналар аралашиши одамни футболдан бездиради
+2   
03 oct 21:38:42
ЮВЕНТУС-10
Косимовни харакатидан таиализаторни хиди келяпди
+2   
03 oct 21:14:58
salom salom
ADMINLAR NEGA ENDI QO'QONNI G'ALABASINI SILLIQQINA QILIB TARIFLAB QOYDINGIZLAR.
AGAR OKMK YUTGANIDAMI HOZIR SARLAVHANI SUPER DARAJADA YOZIB QO'YARDIZLA
+2   
03 oct 21:12:19
Жахонгир-9
ОКМК яхши уйнаб , ютазадиган жамоалар гурухига кириб колди.охирги дакикаларда Кукон химояга ётиб олмади.Хафли хужумлар хам ташкил этиб турди.ОКМК учун бу нокулайлик тугдирди.Дуранг хам,комбек хам кайд эта олмади.
+2   
03 oct 19:55:27
Жамшид Jamshid
Миржалол дарвозабонлари канакалигини билмаса аслсий захирадаги шунака булса уринбосарлардаги канака экан. Кискаси четдан каркаса x bet га ухшиди дарвозабонларини килиги
+2   
03 oct 19:43:58
ЮВЕНТУС-10
Шавкат Насибуллаев кизил керак жойга бормайди утган турда Бухоро футболчисига йук жойдан сарикка хам тортмайдигон вазиятда кизил берганди Аллох жазонгни берсин сандака ифлосларни
+1   
03 oct 23:02:04
salom salom
Reply to comment by Bekzod
Бизга бир огиз ютти деса хам йетади барибир юттику
To'g'ri lekin yutqazganidachi umuman boshqacha sarlavha bo'lardi
+1   
03 oct 21:11:34
Azim Ismailov
Кукон молодец буларакану хакикий мехнат эвазига галаба рахмат йигитлар
+1   
03 oct 19:49:41
Аваз Худойқулов
Reply to comment by ЮВЕНТУС-10
Шавкат Насибуллаев кизил керак жойга бормайди утган турда Бухоро футболчисига йук жойдан сарикка хам тортмайдигон вазиятда кизил берганди Аллох жазонгни берсин сандака ифлосларни
Фикризга 100 фоиз қўшиламан
   
04 oct 11:09:54
Аброр Ибрагимов
ОКМК уз манзилига етиб келли!!! Хар Кузда шу булар такрор!!!
   
04 oct 07:39:12
salom salom
OGMK CHEMPION
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика