Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  17 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман" News

Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни барча кўрди, биринчи тайм тўлиқ устунлигимиз остида кечди. Рақибда деярли имконият бўлмади. Фақат ўзимизга ўзимиз пенальти олиб келганимиз чатоқ бўлди. Умуман олганда эса ўйинни яхши ўтказдик. Лекин барибир гол уриш билан боғлиқ муаммодан чиқиб кета олмаяпмиз. Бунинг устига футболчимиз қизил карточка олиб ўйинни 10 киши бўлиб тугатдик. Лекин бу ҳакамнинг қарори ва мен муҳокама қилмайман. Шогирдларимга охиригача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Чемпионат давом этади, имконият бор экан курашамиз.

- Бугун жамоангиз қай даражада жисмоний курашлар уддасидан чиқди?

- Аввал ҳам айтгандим, биз жисмоний томонлама тайёрмиз. Жамоамиз бу борада ёмон кўринмаяпти. Тўпга кўп эгалик қиламиз, агар футболчилар толиқиб қолганида бундай бўлмасди. Қанотларимиз ҳам яхши ишлаяпти, фақат захира ўриндиғимиз тор ва буни ҳар доим ҳис қиляпмиз. Мана энди ФИФА кунлари бошланади, бироз дам олиб сўнг яна машғулотларга қайтамиз.

- Диёрбек Ортиқбоевнинг четлатилиши ўйинга қандай таъсир қилди?

- Бундай ўйинда бир киши кам қолиб курашишда давом этиш осон эмас. Айтиб ўтганимдек, қизил карточка борасида ҳакам қарор қабул қилди. Биз эса курашишда давом этдик. Айтишим мумкин, охиригача фақат ғалабани ўйлаб ҳаракат қилдик.

Rating: +2   

Comments

+4   
03 oct 21:41:23
Адхамжон Низамов
Молодцы.
+3   
03 oct 21:50:32
Уктам
Хаким акани куллаш керак, буюкларсиз команданинг даражасини юкори ушлаб турибди.
+1   
03 oct 22:04:17
Шухрат Эргашев
Хоразм вохаси Лазгига уйнатгандек, футболчилар хам уйнатишга мажбур килмокда ракибларини. Насаф хам кийналган эди, энди Навбахор. Охиригача шундай булсин.
   
04 oct 11:29:39
Valijon Masharipov
Хоразм олга
-2   
03 oct 22:42:17
Барса1970
Ассалом Про лига Хоразмнинг ўзининг лигаси
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика