Latest news

08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  2 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  19 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  10

Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин News

Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Уругвай терма жамоаси футболчилари жароҳат олишган.

Хабарингиз бор, яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки карра жаҳон чемпионлари Уругвай терма жамоасига ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Учрашув 13 октябрь куни Малайзияда ўтказилиши режалаштирилган. Уругвай терма жамоасининг икки нафар асосий футболчиси - ҳужумчи Дарвин Нуньес ва ҳимоячи Хосе Мария Хименес, Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Ёзда "Ал Ҳилол" сафига кўчиб ўтган ҳужумчи ўтган ҳафта машғулотлардан бирида тиззасидан жароҳат олган ва айни дамда жароҳатдан тикланиш жараёнида. Шу сабабли, Нуньес Элит ОЧЛ доирасидаги "Насаф"га қарши учрашув қайдномасидан ўрин олмади ва Қаршига келмади. Риёд клуби бош мураббийи Симоне Инзаги матбуот анжуманларидан бирида Нуньес ФИФА кунлари давомида жароҳатидан тўлиқ тикланиб олиши ҳақида айтиб ўтди.


"Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименес эса КЖЧда олган жароҳатидан тикланмоқда. Уругвайлик ҳимоячи сўнгги бор, 20-июнь санасида КЖЧ доирасида ўтказилган "Атлетико" - "Сиэтл Саундерс" ўйинида майдонда ҳаракатланган эди. Mundo Deportivo маълум қилишича, Хименес жамоавий машғулотларга қайтиб улгурган, аммо шанба куни ўтказилган "Реал"га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олмаган эди. Шунингдек, уругвайлик журналист Хавьер Де Леон маълум қилишича Хименес Уругвай терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинларига чақирилиш эҳтимоли кам.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика