Latest news

13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   0 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  13 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  14 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  13 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  8 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1

Ихтиёр Ропиев:”Финалдан олдин икки жамоанинг имкониятлари тенг” News

Ихтиёр Ропиев:”Финалдан олдин икки жамоанинг имкониятлари тенг”

АГМК футзал жамоаси ўйинчиси Ихтиёр Ропиев финал баҳсидан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.

Эътиборли жиҳати бу йилги барча финалларда АГМК ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро тўқнаш келишмоқда. 

- Дастлаб финалдан олдинги фикрларингизни билдирсангиз? Қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?
- Биз “Пахтакор” билан финалда тўп тепишга тайёрмиз. Рақибимиз анчагина тажрибали ўйинчилардан ташкил топган. Жорий йилда ким чемпион бўлишини олдиндан аниқ айтиш қийин. Икки жамоанинг имкониятларини тенг баҳолаган бўлардим. Қайси жамоа вазиятлардан унумли фойдаланса ғолиб ўша бўлади.

- Бу йил сиз учун омадли ўтгани аниқ. Боиси, ҳам терма жамоа, ҳам клуб сафида халқаро майдонда муваффақиятли тўп тепдингиз...
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Осиё чемпионати саралаш баҳсларида ижобий натижа қайд этдик. Насиб қилса, осиё чемпионатидан медал билан қайтамиз. Гуруҳимиздан Баҳрайн, Индонезия, Хитой каби термалар жой олган. Булар шунчаки оддий термалар эмас. Уларни енгиб жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қиламиз. АГМК билан клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашганимдан хурсандман. Мен учун дебют мусобақа бўлди. Гуруҳдан чиқиб ярим финалга қадар етиб келдик. Биз бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатшимиз мумкин эди. Омад келмаса қийин экан.

- Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиққан тақдирда, Таиланд ёки Эрон бизга рақиблик қилади...
- Биз ишлашда давом этамиз. Бу терма жамоаларга қарши мураббийлар Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев ечим топишади деб ўйлайман. Уларни ютадиган вақтимиз келди. Муҳлислар бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Бу бизга қўшимча руҳий далда вазифасини бажаради.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика