Latest news

13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  1 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  1 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  6 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  16 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  4 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1

Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади News

Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади

Андижон шаҳридаги муҳташам “Универсал” спорт мажмуасида бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати – Олий лиганинг 2-тур учрашувлари старт олади.

 Мамлакатимизнинг энг кучли 18 жамоаси олти кун мобайнида водийлик футзал ишқибозлари диққатига шиддатли ўйинларни тақдим этишади. Турнинг дастлабки учрашувида беш карра мамлакат чемпиони – Олмалиқ шаҳрининг ОКМК жамоаси Термизнинг "Сурхон" жамоасини имтиҳондан ўтказади. Учрашув соат 15:00 да бошланади. 

Соат 17:00 да амалдаги чемпион БМБ ПФC Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши саф тортади. Мазкур баҳсда ҳам мухлислар муросасиз ўйиннинг шоҳиди бўлишлари аниқ.

 Куннинг сўнгги учрашуви эса соат 19:00 да старт олади ва унда "Қизилқум" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги қизиқарли ўйинни томоша қиламиз. 2-турнинг барча учрашувларини Сиз ЎФФнинг You Tube канали орқали жонли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. 

Шунингдек, "Спорт-ТВ" ижодий бирлашмаси "Футбол-ТВ" телеканали куннинг биринчи ўйинини тўғридан-тўғри, қолган иккита баҳсни эса ёзиб олинган ҳолда кўрсатишни режа қилган. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, "Универсал" мажмуасига кириш мутлақо бепул. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика