Latest news

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган? News

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?

Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг чиройли камбэкни ёдга оламиз

Тарихда миллионлар ўйинида бу кунда ажойиб баҳсларга гувоҳ бўлганмиз. Ҳусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2006 саралаш босқичидаги энг ёрқин ва эсда қолган Кувайтга қарши кечган учрашуви кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. 

Германия яшил майдонларида бўлиб ўтиши кутилган мундиал саралашида терма жамоамизни уч нафар мураббий бошқаради. Булар Юрген Гёде, Равшан Ҳайдаров, Боб Хоутон. Гуруҳимиздан кучсиз бўлмаган жамоалар ўрин олганди. Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Кувайт. 

Биринчи турда Саудия Арабистони билан ўз майдонимизда дуранг ўйнагандик. Сўнгги дақиқаларда Анвар Солиев бизни мағлубиятдан қутқариб қолганди. Иккинчи турда сафарда даражаси бизникидан пастда бўлган Кувайтга 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз. Олдинда кутаётган Жанубий Корея билан икки баҳсда кониқрли натижа қайд этилмагач германиялик мутахассис Юрген Гёдега чиқиш эшиклари кўрсатилади. 

Равшан Ҳайдаров мураббий сифатида бошлаб тушган баҳсда Саудиядан йирик 0:3 ҳисобида мағлубият билан қайтганимиздан сўнг Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарлари мураббийлик постига англиялик Боб Ҳоутонни тайинлашади.

Унинг олдига жамоани қутқариш вазифаси қўйилади. Хоутоннинг термадаги илк учрашуви Кувайт терма жамоаси билан ҳаёт-мамот жангига тўғри келганди. 

Ғалаба бошқа ҳар қандай натижа Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини йўқотишга сабаб бўларди. Кучли босим ва ҳаяжон билан майдонга чиққан футболчиларимиз биринчи бўлимда ўз ўйинларини йўқотиб қўишади ва бу таблодаги ҳисобда ҳам акс этди. 16-дақиқада кувайтликлар етакчиси Бадир Ал Мутва, 31-дақиқада Башар Абдулазизнинг голларига 41-дақиқада Сервер Жепаров пенальтидан гол уриб жавоб қайтаради. Шу тариқа жамоалар танаффусга 1:2 ҳисоби билан йўл олишади. Иккинчи бўлимнинг 62 дақиқасида Максим Шацких ажойиб гол билан мувозанатни тиклайди. 76 дақиқада терма жамоамизнинг ўша вақтдаги “сеҳрли таёқча”си Анваржон Солиев ғалаба тўпини киритади,3:2. Мазкур муваффақият термамизнинг мундиал сари юришини давом эттиришга сабаб бўлади. 

Бироқ, плей-оффда Баҳрайн тўсиғидан ўта олмагандик. Амалдаги шартномага мувофиқ Хоутон истеъфога чиқарилади, кўплаб футболчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлашади. Ислоҳотлар ва ўзгаришлар даври бошланади. Аммо, барча мухлислар ушбу баҳсни ўзгача хотирлашади. Чунки, бунда ўйинчилар ҳақиқий ирода кўрсатишганди. 

ЖЧ-2006 саралаши. 

Ўзбекистон – Кувайт 3:2 (1:2, 2:0)

17.08.2005. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 40000 томошабин.

Бош ҳакам: Субҳиддин Солих

Голлар: Бадир Ал Мутва 16, Башар Абдельазиз 31, Сервер Жепаров 41, Максим Шацких 62, Анвар Солиев 76.

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Асрор Алиқулов, Февзи Давлетов(Марат Бикмаев), Алексей Николаев, Николай Ширшов, Темур Кападзе, Миржалол Қосимов, Виктор Карнко(Владислав Кирян), Максим Шацких, Александр Гейнрих(Анвар Солиев)

Суратлар учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.

Rating: +1   

Comments

   
09 oct 14:58:45
Chustiy
O'sha o'yinda Shatslix birinchi taymda 1-1.5 metrdan bo'sh darvozaga gol urolmagandi
   
09 oct 13:11:00
Турабек Ш
Бадр ал Мутва Кувейт СК билан хам пахтакорни куп хафа килган у каби тандемидаги хужумчи Пахтакор химоясини кулиб утро кетишган
-3   
09 oct 13:04:16
Музаффар Махмудов
Нима десангиз денг, барибир терма аъзолари Канаварродан анча мунча нарсани ўрганишади. Класс ошади. Янги билимлар, кўникмилар, мплакалар олишади. Қотиб битта шаблонда қолиб кетишмайди. Исботланган нарса бу. Дисциплинани йўлга қўйса, шуни ўзиям катта гап. Натижаси секин секин кўринаверади
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика