Latest news

23:27Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  0 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  0 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10

Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди News

Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди

Малайзия терма жамоаси сафида тўп тепиши кутилган етти нафар хорижлик футболчини яқин орада ортиқ майдонда кўрмаймиз.

Маҳаллийлаштириш — футбол учун нормал ҳолатга айланиб бўлган. ЖЧ-2006ни Италия асли аргентиналик Мауро Каморанези билан ютган, португалияликлар Пепе ва Деку — аслини олганда бразилиялик эканлигини футбол ишқибозлари яхши билишади, Россия терма жамоаси сафида Маринато Гильерме, Марио Фернандес ва Ари сингари футболчилар тўп тепган. Ўзимизда ҳам бундай мисоллар етарли: Алексей Дионисиев, Георгий Георгиев, Владимир Маминов, Олег Пашинин, Алексей Поляков... 

Бу рўйхатга Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Игорь Голбанни ҳам қўшиш мумкин. Асли россиялик марказий ҳимоячининг жамоадоши Драган Черан ҳам сал кам терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Норасмий маълумотларга кўра, Драган айнан Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўйнаш учун зарур ҳужжатларга ариза топширган, лекин кейинчалик футбол билан боғлиқ вазият ўзгариб, Черан терма жамоамиз либосини киймаганди. 

Араб давлатларида ҳам лотин америкасидан келган бир қатор футболчиларни кўрганмиз, кўряпмиз ва катта эҳтимол бундан кейин ҳам кўрамиз. Бироқ жараён тўғри олиб борилиши ва ҳужжатлар қонунларга мувофиқ расмийлаштирилиши зарур, акс ҳолда ФИФА қоида бузарларни кескин жазолайди. Ана шундай жазога Малазия терма жамоаси дуч келди. 

Халқаро ташкилот қоидаларига кўра, маҳаллийлаштириладиган футболчи ички чемпионатда камида 5 йил тўп тепиши керак. Масалани ҳал қилишнинг яна бир йўли асли келиб чиқиши ёки аждодлари (ота-онаси, бобо, буви ва х.к.з) фуқаролигини олмоқчи бўлган мамлакатдан бўлишлари керак.

Яна бир мисол сифатида Арманистонни келтириш мумкин. Угочукву Иву ва Огньен Чанчаревич: "Рубин"нинг нигериялик ярим ҳимоячиси Россияга кўчиб ўтишдан аввал 2018 — 2023 йиллар оралиғида "Лори", "Пюник" ва "Урарту" шарафини ҳимоя қилган, сербиялик эса — 2018 — 2024 йилларда "Алашкерт" сафида ҳаракат қилган, бугунги кунда эса "Ноа" дарвозасини ҳимоя қилмоқда. Миллати бўйича эса Эдуард Сперцян ва Наир Тикнизян термага жалб қилинди. Амалда эса уларнинг ҳар иккиси футбол сир-асрорларини Россияда ўрганган. Чап қанот латерали эса ҳатто Россиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнашга ҳам улгурган.

"Мен имкониятимни кутдим, охиригача кутгандим. 2022 йил ноябрь ойида Валерий Карпин 30 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилганида тақдирга тан берганман. Рўйхатда ўз фамилиямни кўрмагач, ўйлагандим: "У мураббий, унинг ўз қараши бор, у шуни тўғри деб ҳисобларкан, муаммо йўқ. Мен у мураббийни ёмон, бошқасини — эса яхши дейишга ҳаққим йўқ. Ва янги йилнинг аввалида ҳаракатни давом эттириш, олдинга қадам ташлаш зарурлиги ҳақида қарор қилдим", — деганди Тикнизян 2023 йил.

Хўш, энди ўзимизнинг масалага қайтсак... Малайзияда нима муаммо юз берди? Малайзияликлар келиб-чиқиши асли Аргентина, Испания, Бразилия ва Нидерландиядан бўлган етти нафар футболчи терма жамоа аъзосига айланиши бўйича сўров юборади. Эътиборли жиҳати барча зарур ҳужжатлар (оригинал) ҳам тақдим этилади. Уларнинг барчаси 10 июнь санасида Осиё Кубоги-2027 саралаши доирасида Вьетнамга қарши баҳсда майдонга тушади ва жамоа йирик (4:0) ҳисобда зафар қучади. Бундай қарорнинг адолатлигига шубҳа билан дарҳол ариза юборилди.

Натижада Малайзия футбол ассоциация жаримага тортилди — 350 минг Швейцария франки (€ 374,5 минг), ҳар бир футболчига эса — 2 минг франк (€ 2,14 минг) жарима белгиланди. Бир ойда бундан сезиларли даражада кўп пул топадиган профессионал футболчи учун бу сумма нима бўлибди? Тўғрими?! Аммо, лекин, бироқ... Ушбу футболчилар бир йилга дисквалификация ҳам қилинди, мана буниси энди чинакамига жиддий ҳукм.

Тўғри уларнинг орасида машҳур футболчилар йўқ: Факундо Гарсес, Габриэль Фелипе, Родриго Ольгадо, Иманоль Мачука, Жоау Фигейреду, Хон Ирасабаль ва Эктор Хевель Серрано. Бироқ 26 ёшли Гарсес, мисол учун, Ла Лига вакили "Алавес"нинг асосий ҳимоячиларидан бири. 25 ёшли вингер Мачука Аргентинанинг "Велес Сарсфилд" клуби сафида тўп тепади ва унинг трансфер нархи 2,5 млн евро деб баҳоланмоқда. Фигейреду эса (€ 2 млн), Ирасабаль ва Серрано ёзда Малайзиянинг "Жохор Дарул Таъзим" жамоаси сафига бориб қўшилганди. 2020 йил эмас, шу йилнинг ёзида!

Аввалроқ Малайзия аргентиналик Серхио (Фабиан Эсекьель) Агуэрони термага таклиф қилганидан хабарингиз борми? Фақат миллионлаб футбол мухлислари таниган "Ман Сити" афсонасини эмас, унинг тўлақонли адаши бўлган ва ўша вақтга келиб, мамлакатда 5 йил истиқомат қилган Агуэрони. Бу сафар федерациядагилар айёрлик қилишга уриниб кўрмоқчи бўлишди, аммо иш режалагидек кетмади. Қизиқ, дисквалификацияга учраган футболчиларнинг ҳолати қандай экан? Ахир катта эҳтимол билан уларни ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига ишонтиришган бўлса керак.

Rating: +3   

Comments

   
09 oct 16:45:39
Asad Arabov
Saudiya Arabiston BAA mi yoki Qatar boʻlganda OFKMI FIFAMI puul bilan yopvorardi dsen, Malayziya xam qolishmedi Arablardan))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика