UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  10 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  2 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  19 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2

"Зомин" — "Ёзёвон" учрашуви олдидан Янгиликлар

"Зомин" — "Ёзёвон" учрашуви олдидан

Теглар :  ЗоминЁзёвон
ПРО-лиганинг 12-турида “Зомин” клуби ўз мухлислари қаршисида “Ёзёвон” клубини қабул қилади.

Ушбу мавсумда жамоалар ўртасида ўтказилган дастлабки учрашувга “Ёзёвон” мезбонлик қилган. ПРО-Лига 7-турида ўтказилган  учрашувнинг 11-дақиқасида Зоҳидбек Исмоилов томонидан киритилган ягона гол туфайли “Ёзёвон” жамоаси кичик ҳисобда ғалаба қозонган эди.

Жорий мавсумда ҳар икки жамоа кўрсатаётган ўйин кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Сабаби ушбу жамоалар иштирокида ўтказилаётган ҳар бир учрашув кескин куршларга бой тарзда ўтмоқда. ПРО-Лига 11-турида “Ёзёвон” ўз майдонида “Ғиждувон”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Зомин” сафарда “Хотира 79” клуби меҳмони бўлиб, худди шундай ҳисобда мағлуб бўлди.

Биз қизиқарли ўтиши кутилаётган “Зомин” - “Ёзёвон” учрашуви олдидан меҳмон жамоа сардори, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда киритилган ягона гол муаллифи Зоҳидбек Исмоилов фикрлари билан қизиқдик.

“Зомин” жуда яхши шаклланган, илгариги “Биринчи лига” баҳсларида кўп учрашувлар ўтказган тажрибали жамоа ҳисобланади. Ушбу мавсумда ҳам “Зомин” жамоаси ПРО-Лига баҳсларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Биз “Зомин”га қарши сафарга очко улашиш учун бормаяпмиз, албатта майдонга ғалаба учун тушамиз. Бу йилги мавсумда “Зомин”жамоаси билан ўтказилган дастлабки учрашувда биз ғалаба қозонгандик. Насиб қилса ушбу учрашувдан кейин яхши кайфият билан уйга қайтамиз", - дейди Зоҳидбек Исмоилов. 
 

ПРО-Лига. 12-тур.
“Зомин”- “Ёзёвон лочинлари”.
Ҳакамлар
: Р.Лутфуллин, А.Абдуллаев, Ф.Йўлдошев.
Назоратчи: А.Тамбовцев.
Комиссар: М.Саидқосимов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 3-июнь, якшанба куни “Зомин” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти соат 17:30га белгиланган.

Бекзод ТОЛИБОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика