UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  63 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0

"Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров: “Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчимиз” Янгиликлар

"Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров: “Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчимиз”

Биринчи лигада ҳам мавсум ўзининг қизғин палласига кирди.

Пешқадам “Зомин” турдан-турга Про-лига сари дадил қадам ташламоқда. 16-турда клуб ўз майдонида “Ғиждувон”ни қабул қилиб, жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Жамоанинг бугунги кундаги кайфияти, молиявий жиҳати борасида бош мураббий Асқар Умаровнинг фикрларига қулоқ солдик.

- “Ғиждувон” билан жуда муҳим ўйин эди”, - дея сўз бошлади Умаров. Мавсум давомида қилган меҳнатларимизнинг самарасини кўрсатишимиз лозим эди. Тўғриси, ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Рақиб ҳам жуда яхши шаклланган ва ўйин мобайнида бир нечта қулай вазиятларга эга бўлди. Ғалабага иштиёқимиз юқори эканлиги сабабли, муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик.

- Назарингизда, бу йилги Биринчи лига баҳслари қандай кечмоқда?

- Ўйинлар жуда қизғин кечмоқда. Рақобатбардош жамоалар сони ошган ва турдан-турга қизиқарли беллашувлар сони ортган. Бу эса лигага бўлган қизиқишни оширмасдан қолмайди. “Зомин” пешқадам сифатида турнир жадвалини бошқараётган бўлса-да, ҳеч бир ўйинда осонликча ғалабани қўлга киритмаяпти. Шу ўринда айтиш керак, “Зомин” Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчи. Ортимиздан “Навбаҳор-Фарм” изма-из таъқиб қилмоқда. “Ғиждувон” ва “Нефтгазмонтаж” ҳам яхши иштирок этиб, бизга қаршилик кўрсатиши мумкин.

- Бугунги кунда жамоанинг молиявий ҳолати қандай?

- Ҳаммаси жойида. Маош ва мукофат пуллари бериб борилмоқда. Раҳбарият футболчиларни молиявий томонлама рағбатлантирмоқда. Қисқаси, айтарли муаммо йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика