UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  1 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  4 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1

Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик" Янгиликлар

Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик"

"Реал" устози Зинедин Зидан "Реал Сосьедад" билан дурангдан кейин (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин ўтказдик. Балки беллашувни кўнгилдагидек бошлай олмагандирмиз, лекин етарлича вазиятларимиз бўлди. Айниқса биринчи бўлимда яққол имкониятлардан фойдалана олмадик. Биз уйимизда тўп тепдик, бугун икки очко йўқотдик. Бунга эса қаршимизда турган, бугун анча яхши ўйин ўтказган рақиб турганди.

Мен босимдан қониқмаганим учун схемани ўзгартирдим. Орадан 10-15 дақиқа ўтди ва мен тактик схемани яна ўзгартиришга қарор қилдим, бу ўйинда биз 4-3-3 схемада яхшироқ ҳаракат қилдик. Бир ўйинда 3 марта схемани алиштириш таваккалчилик эмасми десангиз – ҳа, бу зараримизга ишлаши ҳам мумкин эди, лекин менимча ўйинимиз яхши томонга ўзгарди. 

Баъзи футболчилар 55 - 60 дақиқа ўтиб, чарчаб қолди, шу сабабли ўйинчи алмаштиришга қарор қилдик. Нима қилиб бўлса ҳам ўйин динамикасини ўзгартиришимиз зарур эди. Хотиржамликни сақлаб қолишимиз зарур. Қайтараман, ёмон ўйин ўтказмадик. Бизда гол уриш учун 3 - 4 та яққол имконият юзага келди. Сабр, хотиржамлик ва хордиқ. 

Бугунги ўйин дербига буткул таъсир қилмайди деб ўйлайман. "Атлетико"га қарши ҳам вазиятлар яратиб, муҳими улардан фойдалана олсак бўлгани, – деди Зидан.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика