UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  1 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  6 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  29 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  8 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47

ЖЧ-2014. АҚШ - Германия. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. АҚШ - Германия. ПРЕВЬЮ

Бугун жаҳон чемпионатининг “G” гуруҳида 3-тур беллашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу жамоалар тўқнашувида ҳар икки томонни дуранг ҳам қониқтиради. Шундай экан, жамоалар дурангни кўзлаб ҳаракат қилишадими? Ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради, шундай экан мухлисларнинг баҳсни диққат билан кузатишлари аниқ.

Гарчи томонларни дуранг қониқтирса-да, ҳар иккала жамоа фақат ғалабани кўзлаб тўп тепиши турган гап. Бугунги учрашув АҚШ терма жамоаси устози Юрген Клинсманн учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Чунки у ўзи аввал бошқарган жамоага қарши майдонга чиқади. Яхши биласиз, 2006 йилги мундиалда Клинсманн айнан Йоахим Лёв билан биргаликда Германия термасини бошқарганди. Шундай экан, ўзининг собиқ жамоасига қарши тўп суриш ҳар қандай мураббий учун қизиқ бўлса керак.



Бундан ташқари, ҳозирда АҚШ термаси шарафини ҳимоя қилаётган футболчилардан беш нафари - Жермейн Жонс, Чендлер, Жонсон, Брукс, Грин Германияда дунёга келишган. Лекин улар бошқа терма жамоада ўйнашмоқда. Бугунги баҳсда Клинсманн жамоанинг асосий ҳужумчиси Алтидор хизматидан фойдалана олмайди. Шундай экан, ҳужумнинг марказида Клинт Дэмпсининг ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Германия термасининг таркиби дастлабки икки учрашувда ўзгармади. Бугун ҳам уларнинг мураббийи кутилмаган ўзгаришларни қилмаса керак. Фақат Боатенг билан Хедирада жароҳат борлиги учун бу икки футболчининг майдонга тушмаслиги кутилмоқда. Шундай бўлган тақдирда Швайнштайгер асосий таркибда ўйнаши мумкин.



ЖЧ-2014. «G» гуруҳи. 3-тур
АҚШ - ГЕРМАНИЯ
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Тахминий таркиблар
АҚШ: Ховард — Жонсон, Камерон, Беслер, Бизли — Бедойя, Бекерман, Жонс, Брэдли, Зуси — Дэмпси

Германия: Нойер — Боатенг, Мертезакер, Хуммельс, Хеведес — Лам, Хедира, Кроос — Озил, Мюллер, Гётце


Юрген Клинсманн (АҚШ термаси бош мураббийи):
“Дастлабки икки ўйинимиздан сўнг мамлакатда футболга қизиқувчилар сони ортди. Агар Германия билан ўйинда ҳам мухлислар бизни тинмай қўллаб туришса, ижобий натижа қайд эта олишимизга ишонаман”.

Йоахим Лёв (Германия термаси бош мураббийи):
“Гуруҳда ҳали ҳеч нарса ҳал қилинмаган. Мен ҳар иккала жамоани фалончи натижа қониқтиради каби гапларни эшитишдан қочаман. Биз ҳаммамиз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз, математика тўғрисида эмас”.



Қизиқарли фактлар
-   Германия охирги тўрт ўйинда АҚШ дарвозасига 12та гол урди
-   1998 йилги жаҳон биринчилигида Юрген Клинсманн футболчи сифатида АҚШ дарвозасига тўп киритган
-   АҚШ термаси ЖЧларда кетма-кет саккиз ўйиндан бери гол уриб келмоқда

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика