UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  128 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   13 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  1 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  210 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  14 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  5

“Зенит” – “Лаҳвия” ўйини ҳақида Янгиликлар

“Зенит” – “Лаҳвия” ўйини ҳақида

Теглар :  ЗенитЛаҳвия
Кеча Доҳада йиғин ўтказаётган Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби Қатарнинг “Лаҳвия” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашув маҳаллий вақт билан 17:30 да бошланди. Учрашув “Aspire” академияда ўтказилди. Ўйин бошланишига бир соат қолганда ҳамкасблар билан ўша ерда ҳозир бўлдик, бундан мақсад академияни кузатиш, у ердаги майдонларни суратга ва тасвирга тушириш эди. Тасвирларни бугунги кундаликда кўрдингиз, суратларни эса шу ерда томоша қилишингиз мумкин.


Ушбу мақолада “Aspire” академиясига тўхталмасликка қарор қилдим, чунки бу алоҳида мавзу. Ушбу академия ҳақида кейинги мақолада ўқишингиз мумкин бўлади.
Учрашув ўтадиган майдонга яқинлашар эканмиз ёнгинамиздан “Зенит” футболчилари махсус “Электромобил”ларда ўтиб кетишди, уларнинг кайфияти аъло даражада. Стадионда ҳамма Халкни қидирар, омади чопган мухлислар у билан селфи қилишга улгуришди. Улгурмаганлар эса “Зенит”нинг қолган юлдузлари билан селфи тушишди.


Оддийгина назорат учрашуви ташкилотчилик жиҳатидан юқори даражада ўтказилди. “Зенит” операторлари жамоанинг расмий канали учун ўйинни тўлиқ тасвирга туширишди, клуб расмий сайтида матнли трансляция қилинди. Бундан ташқари, маҳаллий газеталардан журналист ва фотографлар ўйинни бевосита кузатиб боришди.

Ўзбекистонлик мухлислар

Беллашувнинг қаерда ва қайси вақтда ўтиши аввалдан маълум бўлгани учун ўзбекистонлик мухлислар ҳам ўйинга боришди. Борганда ҳам ҳаммани қойил қолдиришди. Кларнет ёрдамида русларнинг “Катюша”сидан тортиб арабча мусиқаларгача янгради. Кўпроқ “Зенит” қўллаб турилган бўлса, “Лаҳвия”ни ҳам унутишмади мухлисларимиз. Бизнинг мухлисларга қўшилиб қолганлар ҳам рақсга тушишди. Уларнинг рақслари эса футболчиларни ҳам бефарқ қолдирмади. Халк, Данни, Витсель, Хави Гарсия каби юлдузлар ўзбекистонлик мухлисларнинг қўшиқ ва рақсларини томоша қилишди. Ўз навбатида маҳаллий газеталардан бирининг мухбири мухлисларимизни суратга олди ва ўзи ишлайдиган газетада чиқаришини айтди.


Ўйин

Жамоалар ўйинни ҳотиржамлик билан ўтказишди. Халк биринчи голини киритгунга қадар майдон айтарли кўринмади, биргина вазият, биргина юриш ва гол. Мана шуни класс дейишса керак. Иккинчи голида ҳам Халк совуққонлик билан тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди, майдонда кўринмай юриб иккита гол уришни ҳамма ҳам эплолмайди. Халк айнан иккинчи голидан сўнг майдонда эканлигини кетма-кет эслата бошлади. Икки вазиятда унинг зарбасига ҳимоячилар пешвоз чиқишди. Жамоа ўйинида белгиялик Аксель Витсельнинг ўрни беқиёс. У ҳимоя ва ҳужумни боғлашда жамоадаги беназир футболчи, марказни ўзиники қилиб олди, кўпроқ Халк билан комбинациялар уюштиришга уринди. Халк, Данни, Олег Шатов учлиги исталган вақтда кескин ҳужумни юзага келтириши мумкин.


“Лаҳвия” жамоаси эса “Зенит”дек жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатди. Ўйинчиларининг тўп оширишлари “грамотный”, диоганал ва кесма паслардан тез-тез фойдаланди. Ўнг қанотидаги ярим ҳимоячиси жуда тез. “Бунёдкор” ОЧЛ саралашидан ўта олса гуруҳда “Лаҳвия”га қарши ўйнайди. Эсингизда бўлса ўтган мавсум “Қалдирғочлар” бу жамоага ҳар икки ўйинда ҳам ютқазишган эди. “Лаҳвия” бу ўйини билан ОЧЛ да муваффақиятли иштирок этишига ишонса бўлади.


Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика