UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Халқаро ўртоқлик учрашуви. Бугун терма жамоамиз Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради  0 09:55Ханс-Дитер Флик «Барселона»даги режалари билан ўртоқлашди  11 09:28ЦСКА собиқ футболчиси:«Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак»  2 09:00Антонио Конте «Наполи»га «Ювентус»даги икки нафар собиқ шогирдларини олиб келмоқчи  2 08:33Про лига. Бугун Тошкентда ўйин бор  0 08:05EЧЛнинг энг яхши футболчиси аниқланди. У «Реал Мадрид» футболчиси эмас  3 07:37Суперлига. Бугун дерби бор  2 01:45Азмуннинг "Рома"даги келажаги аниқ  1 01:23Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 01:19Жуд Беллингемнинг укаси АПЛда ўйнаши мумкин  0 01:12"Реал Мадрид" ўз стадионида ўтадиган икки кунлик концертдан деярли 10 млн миллион евро ишлайди  4 00:11Самвел Бабаян: "Олимпик" биринчи дақиқаданоқ вақт чўзиш ва ўйин темпини ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ишни касб қилиб олган бошқа бир клубни билардим"  83 23:36Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ғалаба қозона олмаганига "Олимпик" ўйинчиларининг майдонда ётгани эмас, ўз имкониятларидан фойдаланмагани сабаб бўлди"  19 23:20Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"  2 23:08Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"  10

Зенан Займович: "Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда" Янгиликлар

Зенан Займович: "Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда"

"Сўғдиёна" учун ўтган тур муваффақиятли келди, дейишимиз мумкин. Жамоа "Қизилқум"дан устун келди.

Шу тариқа, "бўрилар"нинг 17 учрашувдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясалди. Бошкович шогирдлари сўнгги бор ўтган йилнинг августида "Динамо"ни таслим этганди. Ғалаба голини эса жамоанинг босниялик ҳужумчиси Зенан Займович урди. Мазкур учрашувдан сўнг европалик форварднинг фикрлари билан қизиқдик. 

Сўғдиёна

Дзенан Займович - 73'

Суперлига. 7-тур

22/04/2023, 17:00

0
:
1
Тугади

Қизилқум

45'
90'
36'  Санжар Шоаҳмедов
71'  Элёр Орифов (Бобурбек Юлдашев)
71'  Ҳислат Ҳалилов (Даниэл Насриддинов)
73'  Дзенан Займович
73'  Даниэл Насриддинов
78'  Миржалол Абдумуталов (Искандар Шайкулов)
78'  Жасур Ҳасанов О (Улуғбек Абдуллаев)
84'  Даниэл Насриддинов
90'  Санжар Шоаҳмедов (Аюбхон Номанов)
19'  Ифеанйи Ифеанйи
29'  Муродбек Раҳматов
31'  Муродбек Раҳматов
53'  Шерали Жўраев
72'  Жасур Холтўраев (Олег Толмасов)
82'  Ислом Кенжабоев (Виктор Мбаома)
82'  Шерали Жўраев (Ислом Тошпўлатов)
90'  Ифеанйи Ифеанйи

- Зенан "Қизилқум" билан учрашув ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Биз учун узоқ кутилган ғалаба бўлди, деб ўйлайман. "Қизилқум" билан учрашувда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Муҳими ортга жуда муҳим 3 очко билан қайтдик. 

- Аввалги мураббийга нисбатан Бошкович бошқарувида ҳаракатларингиз ўхшаяпти. Кетма-кет иккита учрашувда гол урганингиз мисол...

- Фақат мен эмас, бутун жамоа муваффақиятсизликка учраганди. Бу ҳам футболнинг бир қисми. Ҳаракатларим жамоага ёрдам бераётганидан хурсандман. Тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Жамоани қуйи ўринлардан олиб чиқиб кетишимиз керак эди.

- Одатда биргина ғалаба кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. "Сўғдиёна"дан навбатдаги ўйинларда ҳам ижобий натижа кутиш мумкинми?

- Эндиликда ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига юз фоиз ишонаман. Футболда энг муҳими руҳий томонлама тикланиш. Ғалаба ишончимизни оширади. Кейинги ўйинларда бошқача "Сўғдиёна"ни кўришингиз мумкин.

- Европа мамлакатларида ўйнаган футболчи сифатида Ўзбекистон Суперлигасини қайси давлат чемпионатига қиёслаш мумкин?

- Лигаларни бир-биридан таққослаш жуда қийин. Лекин Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда. 

- Футболдан ташқари вақтларда Жиззахда зерикиб қолмаяпсизми? Айнан нима сизни кўпроқ қизиқтирмоқда?

- Кинолар кўраман, китоб мутолааси билан шуғулланман. Умуман олганда доим бандман, зерикишга вақт йўқ.

- Жамоадаги энг яқин дўстингиз ким?

- Сердер Сердеров ва Тарик Исич.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика