UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  0 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  0 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  2 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  10 14:43Грузиялик ҳимоячи, "Олимпик Мобиуз" устози ва кипери - Про лига 8-тур лауреатлари   0 14:30Ламин Ямаль яна бир муваффақиятга эришди  1 14:04"Уни жуда соғинаман". Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақида  2 13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:19"Навбаҳор" ягона тўп эвазига "Водий дербиси"да ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  7 12:58ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди  2 12:53Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди  1 12:30Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ  53 12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  1 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас" Янгиликлар

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Зайниддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бизнинг мақсадимиз кубок доирасидаги ҳар бир учрашувда ёш футболчиларга тажриба тўплашлари учун имконият яратиб бериш. Ўйин борасида айтадиган бўлсам, йигитлар ҳаракат қилишди. Тажриба борасида "Локомотив" устун эканлиги кўриниб турди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман.


- Футболчиларингизни ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Айтиб ўтганимдек, йигитлар кучли рақибга қарши қўрқмасдан ҳаракат қилишди. Жамоамиз ёш, шу каби ўйинлар орқали тажриба тўплаймиз. Қаердадир бир қадам етмай қолаяпти. Ишлаймиз, ишлашда давом этсак, вақти келиб натижа ўзи келади.

- Ўйиндаги ягона гол пенальтидан киритилди. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамлар қарорини кўриб чиқадиганлар бор. Биз муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Вазият такрорини кўриб чиққанимиз йўқ.

- Мухлисларга маълумот ўрнида, бу жамоа аввалги "Зомин" эмас, шундайми?

- Ҳа, шундай. Ҳозир мутлақо бошқа, янги клуб тузилган. Лекин уй учрашувларимизни "Зомин" стадионида ўтказамиз.

- Кубокда гуруҳдан чиқиш вазифаси борми?

- Биз кўпроқ тажриба тўплашни мақсад қилганмиз. Кўрдик, Суперлига клубига қарши ўйнай олар эканмиз. Ҳеч бир жамоа ютқазиш учун майдонга чиқмайди. Биринчи лига учрашувларига ҳам жиддий ҳозирлик кўраяпмиз.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
13 апр 22:07:54
Olim
Зоминмклуби футболчиларданмксрз булса,Диёр га мумкинми урнига не причем командани куйиш
   
13 апр 22:05:44
Olim
Спорт принциплари кани
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика