UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Зафар Тўраев: "Геннаддий Денисов ва Фарҳод Магометов "Гаттузо" деб чақира бошлашган" Янгиликлар

Зафар Тўраев: "Геннаддий Денисов ва Фарҳод Магометов "Гаттузо" деб чақира бошлашган"

Муборакнинг "Машъал" клуби чемпионатнинг 11-турида ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ҳамда 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Бундан аввалги турда "газчилар" сафарда "Бухоро" клубини ҳам мағлубиятга учратиб қайтишни уддасидан чиқишганди.

Сўнгги ўйинларни Александр Хомяков шогирдлари аввалги турларда тобора ўзларини тиклаб олган ҳолда ғалабаларни қўлга кирита бошлади. "Навбаҳор"га қарши кечган баҳсда мавсум арафасида жамоага келиб қўшилган Зафар Тўраев ўйинда иккинчи тўпини дарвозага киритди ва ғалабада ўз ҳиссасини қўшди. Умуман олганда Тўраев охирги учрашувларда жамоаси қўлга киритилаётган ғалабаларда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Учрашувдан кейин Зафар Тўраев билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

 - Бундан аввалги турда қўлга киритилган ғалаба бизга мазкур учрашувда қўл келди. "Бухоро" устидан муваффақият қозонганимиздан сўнг, ўйинчиларнинг кайфиятлари аъло даражада эди. Шу боисдан "Навбаҳор" билан беллашувда майдонга навбатдаги муваффақиятни кўзлаган ҳолда чиқдик. Умуман олганда учрашувга тайёргарлигимиз ҳам яхши тарзда олиб борилди. Бевосита учрашувга тўҳталсам, ўйинда бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилганлигимиз, жамоавий ўйинни тўғри йўлга қўйганлигимиз сабабли, рақиб дарвозасини уч бора ишғол қилдик. Қолаверса, беллашув мобайнида қатор имкониятларни юзага келтирганимизга қарамай, улардан фойдалана олмадик. Ҳозирги қайд этилган ҳисоб ҳам ёмон эмас.

 - "Навбаҳор" мавсумни жуда кўтаринка кайфиятда бошлади. Аввалги турларда кўплаб жамоалардан очко тортиб олишга эришди. Шу боисдан ушбу клубдан кўп нарса кутса бўларди. Наманганликларнинг ўйини хусусида нима дейсиз?

 - Бу учрашувга қадар наманганликларнинг асосий таркиб ўйинчиларининг олтитами ёки еттита футболчиси жароҳати борлиги сабабли, бу ерга келишмаган экан. Шу ҳам жамоага қийинчилик туғдирди. Лекин, таркибда қатор йўқотишларига қарамай, "Навбаҳор" ёмон ўйин кўрсатишгани йўқ. Айниқса, ҳимоячилари бир-бирлари билан яхши чиқишган ҳолда ўйнаганлиги, ўйинчиларнинг ўзаро тушунишиб, паслар орқали ҳаракат қилишганлиги менда яхши таассурот қолдирди. Кўриниб турибдики, наманганликларда ўсиш юзага келган. Ҳозирги таркибда ҳам яхши футболчилар йиғилган. Агар шундай тарзда ҳаракат қилишса, "Навбаҳор" мавсум поёнига қадар юқори ўринлар учун бемалол кураша олишади.

 - Кетма-кет икки маротаба ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлдингизлар. Кўриниб турибдики, Машъал ниҳоят ўз ўйинини топиб олган кўринади, шундайми?

 - Албатта, жамоамиз ниҳоят ўз ўйинини топиб олди. Биринчи лигада чиққанидан кейин таркибга янги келганларни мослашиб олиши керак эди. Шу боисдан ҳар бир турда футболчиларнинг ўзаро тушунишларида муаммолар юзага келаётганди. Қолаверса, "Бунёдкор", "Локомотив", "Пахтакор"га қарши уйда ўтказилган беллашувларда мағлубият аламини тортиб олганимиз сабабли, қолган учрашувларда ишқибозларимизни қувонтиришимиз талаб этиларди. Ёдингизда бўлса, самарқанддаги беллашувда ғалабадан кейин сафардаги илк ғалабамизни қўлга киритгандик. Меҳмондаги учрашувларда қандай ўйин кўрсатиш кераклигини билиб олгандик. Бу эса "Бухоро"га қарши баҳсда бизга асқотди. Уйдаги учрашувларда ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. Нихоят, буни ҳам удалладик ҳамда мухлисларимихни хушнуд этдик. Турдан-турга ўйинимиз яхшиланиб бораётганидан хурсандмиз.

 - Мазкур учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлдингиз. Аввалги учрашувларда эса гол киритилишида ўз ҳиссангизни қўшиб келаётгандингиз. Айни дамда Хомяков Сизни қайси чизиғда кўришни истаяпти?


 - Майдон марказида тўп суриб келмоқдаман. Қолаверса, ўнг қанот ҳимоясида ҳам шерикларимга кўмаклашиб боряпман. Албатта, майдон марказида тўп сураётганим сабабли, олдинги чизиғдаги футболчиларни кўпроқ  тўп билан таъминлашим керак бўлади. Яхши биласиз, ҳужум чизиғимизда Зоҳир Қўзибоев, Мўйдин Мамазулунов сингари тажрибали ҳужумчилар тўп суриб келяпти. Ушбу ўйинчиларимиз яхши очилишмоқда. Уларга аниқ тўп етказиб беришда қийналмаяпмиз. Бош мураббийимиз кўпроқ ҳужумчиларга вақтида тўп беришимни талаб қилмоқда.

 - Машъал жорий мавсум юқори поғоналар учун курашмоқчи бўлиб турибдими?

 - Худди шундай. Айни дамда мақсадларимиз шундан иборат. Мавсумни жуда яхши тарзда ўтказган ҳолда чемпионатни камида олтинчи ўринда тугатишни ўйлаб қўйганмиз. Бунинг учун газчилар кўпроқ ғалаба қозониши ҳамда йўқотилган очколар миқдорини тўлдириб боришига тўғри келади. Биринчи давра якунланиб боряпти, эндиликда қолган ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, таътилга яхши кайфиятда чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқчимиз.

 - Андрей Деркач легионер сифатида айни пайтда жамоада тўп суриб келмоқда. Ушбу футболчинин жамоага қўшилганлиги "Машъал"га қай даражада ёрдам бермоқда?

 - Савияси яхши футболчи эканлиги кўриниб турибди. Ҳар бир учрашувда охиригача ҳаракат қилиб, жамоамизнинг муваффақиятларига озми-кўпми ҳисса қўшиб келяпти. Шу боисдан айтишим мумкинки, Деркач жамоамизга қўшилаганидан буён ёмон ўйин намойиш қилаётганича йўқ.

 - Сизни жамоадошларингиз "Гаттузо" деб чақиришади. Ушбу лақабни келиб чиқиши қандай рўй берган?

 - Чиғатой футбол мактабида ўқиб юрган кезларимда Геннаддий Денисов ва Фарҳод Магометовлар "Гаттузо" деб чақира бошлашган. Ўша йили Италия терма жамоаси жаҳон чемпионати яхши ўйнаганди. Таркибда "Гаттузо" ҳам бўлганлиги боис, мени шундай чақиришни бошлашган.

 - Бразилиядаги жаҳон чемпионати ўйинлари бошланишига саноқли кунлар қолди. Мазкур мундиал беллашувларида қайси терма жамоага мухлислик қиласиз? Қолаверса, қайси футболчининг ҳаракатларини кузатмоқчи бўлиб турибсиз?


 - Доимгидек мезбонлар Бразилия ҳамда Португалия терма жамоаларига ишқибозлик қилмоқчиман. Мана шу жамоаларни финалга чиқишин истардим. Ўйлайманки, иккиси ҳам юқори натижаларни кўрсатишга қодир. Футболчиларга келсам, Роналду, Пепе, Нани ва Неймарларнинг ҳаркатларини диққат билан кузатиб бормоқчиман. Бразилиядаги жаҳон чемпионати ўзининг қизиқарлиги ва шиддаткороналиги билан кўпчиликни эътиборини тортишига шубҳам йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика