"Ювентус" тўхтамаяпти. Навбат ҳужумчи сотиб олишга келдими?
04 июл 2019 12:43
Янгиликлар
"Ювентус" тўхтамаяпти. Навбат ҳужумчи сотиб олишга келдими?
"Ювентус" ҳамон "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардига қизиқмоқда.
Шунингдек, форвардни "Наполи" ҳам ўз сафида кўрмоқчи.
Сешанба куни туринликлар спорт директори Фабио Паратичи аргентиналикнинг турмуш ўртоғи ва агенти Ванда Нара билан музокара олиб борган.
"Ювентус" Икардига йилига 8 миллион евро маош тўлашга тайёр, ўйинчининг ўзи ҳам Турин клубига ўтишга қарши эмас.
"Интер" ҳужумчининг сотувидан 60 млн евродан кам ишламоқчи эмас. Чунки, миланликлар "Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукакуни сотиб олишлари учун камида 70 млн керак бўлади.

Ўз навбатида, "Ювентус" Икардига сарфланадиган пулларнинг маълум қисмини қоплаш мақсадида Марио Манжукич ва Гонсало Игуаинлар билан хайрлашишга ҳам тайёр.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар