

Қарор Сеул марказий туман суди томонидан чиқарилди.
Ҳукмга кўра, 20 ёшли аёл тўрт йилга, унинг 40 ёшли шериги эса икки йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар 2024 йилнинг ёзида шахсий маълумотларини ошкор қилиш билан таҳдид қилиб, футболчидан тахминан 300 миллион вон (200 000 доллардан ортиқ) ундирмоқчи бўлган.
Товламачилик аёл гўё Сон Хён Миндан ҳомиладор эканлиги ҳақидаги ёлғон даъволари билан боғлиқ эди.
Сон Хён Мин 2025/26 йилги мавсумда "Лос-Анжелес" сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 4 та голли пас узатди.



