"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи
12 янв 19:55
Янгиликлар
"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи
"Борнмут"нинг марказий ҳимоячиси Маркос Сенеси "Ювентус" диққат марказида.
28 ёшли футболчининг "гилослар" билан шартномаси ярим йилдан сўнг якунланади. Туринликлар айнан шу ҳолатдан фойдаланиб, аргентиналик ҳимоячини эркин агент сифатида сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
"Tuttosport" нашрига таянилса, "Ювентус" раҳбарияти футболчига "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётганига қарамай, битимни амалга оширишга ишонмоқда.

Transfermarkt порталига кўра, Маркос Сенесининг бозор қиймати 22 млн евро деб баҳоланмоқда. Марказий ҳимоячи ушбу мавсум "Борнмут" сафида 22 ўйинда қатнашиб, 4 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар