UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  17 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

Ёшлар лигаси. "Нефтчи" Тошкентда жанговор дурангга эришди Янгиликлар

Ёшлар лигаси. "Нефтчи" Тошкентда жанговор дурангга эришди

11 июль куни “Нефтчи” ўринбосарлари Тошкент шаҳрида “Бунёдкор” меҳмони бўлишди.

Ёшлар лигаси 14-туридан ўрин олган ўйин голларга бой бўлганини алоҳида эътироф этиш мумкин. “Миллий” стадионининг заҳира майдонида ўтказилган беллашувда 6 та гол дарвозалардан ўрин олди ва баҳсда 3:3 натижасини кузатилди.

4 та сариқ карточка туфайли Суперлиганинг 14-турида майдонга туша олмайдиган Филип Райевац  ушбу баҳс бошида ҳисобни очиб берди. Биринчи бўлим якунига етиш арафасида “Нефтчи” вазиятни ўнглади. Эламон Каримов қанотдан жарима майдончасида очилаётган Достон Рашидовни тўп билан таъминлади. Достон эса боши билан чиройли тарзда ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар дуранг ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда яна “Бунёдкор” ҳисобда олдинга чиқиб олди. “Нефтчи” жарима майдончасида рақибга нисбатан қоида бузилди деб баҳолаган ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Футбол лотореясида  Райевац   навбатдагини голини киритди. Шундан сўнг “Нефтчи” мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди ва ўзгаришлар баҳс суратини ўзгартириб юборди. Бўлим ўрталарига келиб “Нефтчи” яна ҳисобдаги кўринишни тенгликка олиб келди. Стандарт вазиятда, ҳаводан узатиб берилган тўпни Жамшид Қобулов ишонч билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 2:2. Орадан кўп ўтмай,  Достон Рашидов яна бир бор “Нефтчи”ни катта саҳнага олиб чиқди. 2:3. Бу вақтга келиб иккинчи бўлим тобора якунланиб бораётган эди. Афсуски, ёшлар жамоамиз тайёр ғалабани қўлдан бой беришди ва кейинги дақиқаларда Райевац учинчи бор ҳам ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланди ҳамда мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ёшлар лигаси. 14-тур.
“Бунёдкор” – “Нефтчи” 3:3 (1:1)

Голлар
: Райевац – 1:0, Рашидов – 1:1, Райевац – 2:1 (пенальти), Қобулов – 2:2, Рашидов – 2:3, Райевац – 3:3

“Бунёдкор”: Элдор Адхамов, Ихтиёр Холдоров, Санжар Қодирқулов, Зиёвиддин Ахадов, Филип Райевац, Абубакир Мўйдинов, Ойбек Хамидов,  Абдулхон Исмоилов, Отабек Бекбоев, Камрон Нажафалиев, Миржахон Мирахмадов
Захира: Жасур Умрзақов, Нозимхон Рустамов, Бурхон Усмонов, Ҳасан Юлдашев, Миржамол Суюнов, Хабибжон Каримов, Бобур Мирзо Эралиев

“Нефтчи”: Фаррух Турдалиев,  Достон Рашидов, Ислом Тошпўлатов, Илҳомжон Ваҳобов, Эламон Каримов, Илҳомжон Ибрагимов, Жамшид Қобулов, Абдужалил Маназаров, Бобурбек Исроилов, Шодиёр Хожиматов, Достонбек Тошматов
Захира: Шуҳратилло Рахмонов, Дилёрбек Ирматов, Шахзодбек Усмонов, Исломбек Каримов, Рустам Солижонов, Хуршидбек Асқаралиев, Ибоджон Абельфазов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика