UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05А Серия. "Рома" — "Милан". Таркиблар маълум!  3 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  16 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  95 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  10 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Ёш "аждарлар" қаерда ўйнайди? Янгиликлар

Ёш "аждарлар" қаерда ўйнайди?

Биринчи лига жамоаларининг уй стадионларини таништиришда давом этамиз. Бугун мусобақанинг доимий иштирокчиларидан бирига айланиб бораётган “Насаф-2” жамоасининг “уйи” билан қисқача таништирамиз, албатта суратлар билан.

Биринчи лига жамоаларининг уй стадионларини таништиришда давом этамиз. Бугун мусобақанинг доимий иштирокчиларидан бирига айланиб бораётган “Насаф-2” жамоасининг “уйи” билан қисқача таништирамиз, албатта суратлар билан.

Нурали Султонов бошчилигидаги жамоа рақибларини шаҳардаги “Марказий” стадионнинг биқинида жойлашган “Насаф” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида қабул қилади. Маълум бўлишича, жамоа ўринбосарлари ҳам уй учрашувларини шу стадионда ўтказар экан. Майдоннинг ҳолати кўнгилдагидек дейиш мумкин. Ўлчами ҳам жойида, бу борада ҳеч қандай эътироз йўқ. Майдоннинг бир томонида мухлислар учун трибуна бор. Ажойиб трибуна. Ажойиблиги шундаки, икки қатор пластик стуллар жойлаштириб чиқилган трибунанинг уст ва орқа тарафи ёпилган. Ишқибозлар ёмғир вақтида ҳам бемалол учрашувни хотиржам томоша қилишлари мумкин. Биз Қаршида меҳмон бўлган кунимиз ҳам шундай ҳолатга дуч келдик. Яъни, шу куни ўйин вақтида ёмғир ёғиб, енгил шабада эсиб турди. 200-300 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган трибунада ўтирган 100га яқин ишқибоз ҳеч қандай ташвишларсиз беллашувни томоша қилишди. Айрим ўйингоҳларнинг трибунасида бўлгани сингари ёмғир ҳам, шабада ҳам уларни қўрқитгани йўқ. Яна бир гап: трибуна билан майдон орасида тўсиқ бор. Мухлислар ўйинга ва футболчиларга умуман ҳалақит беришмайди.

Умуман майдоннинг атрофи сетка тўсиқлар билан ўраб чиқилган. Ўша сетка тўсиқларнинг бир тарафида футбол мактаби ошхонаси, яна бир тарафида табиий майдон, учинчи томонда маҳаллий аҳолининг хонадонлари жойлашган.

Икки жамоага ажратилган захира ўриндиғининг ҳолати ҳам кўнгилдагидек. Керак бўлса, захира ҳаками учун ажратилган махсус жой ҳам мақтагулик. Худди трибунада бўлгани каби, тўртинчи ҳакамнинг жойи ҳам усти ва орқа тарафи ёпилган. Шу куни учрашув вақтида биз айнан захира ҳаками билан бирга ўтирдик. Ўйин вақтида ёғиб турган ёмғир на фотоаппаратимизни ва на нетбукимиз қўрқита олгани йўқ. Боиси, ушбу махсус захира ўриндиғи бизни бундай ноқулайликлардан ҳимоя қилиб турди.

Трибунанинг марказида икки қаватли махсус жой бор. У ерда учрашув ва жамоаларнинг расмийлари ўтиришлари мумкин. Тўғри, ўриндиқлар сони кам, аммо бор. Мазкур махсус жой ҳам барча ноқулайликлардан ҳимояланган. Уларнинг олдида икки жамоанинг видео тасвирчилари учун махсус жой ажратилган.

Трибунанинг марказий қисмини қарама-қарши томонида қўл бола табло ишлаб турибди. Учрашув вақтида бу таблони бир болакай ишлатиб турганига гувоҳ бўлдик. “Обод” стадионининг таблоси ҳақида маълумот берганимизда, мазкур табло биринчи лига жамоалар орасидаги энг яхши табло эканлигини айтиб ўтгандик. “Насаф” футбол мактаби стадионидаги табло биз кўрган оддий қўл бола таблолар орасида энг кўрками бўлса керак? Боиси, таблода ҳисобдан тортиб, жамоаларнинг номигача аниқ ва катта ҳарфларда ёзилган. Қарама-қарши томонда ўтирган ишқибозлар бемалол буни ўқишлари мумкин. Ҳисоблар эса, янада каттароқ ўлчамда ўрнатилган.

Жамоалар футбол мактаби тарбияланувчиларига ажратилган ечиниш хоналаридан фойдаланишади. Майдон билан ечиниш хонасининг оралиғи бироз узоқ, лекин танаффус вақтида бориб келса, вақт йўқотилмаса керак. Ечиниш хонасининг ҳолати ёмон эмас. Биз стадионга ташриф буюрганимизда иссиқ сув борасида муаммо борлигига гувоҳ бўлдик, лекин билишимизча бу ҳам вақтинчалик. Хуллас, “Насаф” футбол мактаби стадионидан шундай таассуротлар билан қайтдик.

Фурқатбек НИШОНОВ







Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика