UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   25 13:23Марказий Осиё. "Аркадағ" очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  6 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  4 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  7 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  27 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5

Йўқотилган истеъдод соҳиби Янгиликлар

Йўқотилган истеъдод соҳиби

Улкан иқтидор эгаси бўла туриб, барчасини ҳавога совурган футболчи тарихи.

Туғма иқтидори бўлмаса-да, ўз устида тинимсиз ишлаш ва салоҳиятини юксалтириш ёки мураббийнинг сўзларига қулоқ солиб, юқори чўққиларга чиққан ва фаолиятини йўлга қўйган ўйинчилар бор. Масалан, Жеймс Милнер. Шунингдек, фантастик истеъдодга эга ва имкониятларидан тўлиқ фойдалана олган футболчилар ҳам кўп. Мисоллар талайгина: Месси, Кака, Марадона ва ҳоказо.

Бироқ энг ачинарлиси, ақлбоқар қилмас истеъдоди бўлишига қарамай, юқори мартабага эриша олмаганлар ҳам йўқ эмас. Бу гапимиздан сўнг, Оскар, Нани, Куарежма ва бошқаларни эслаган бўлсангиз ажабмас. Лекин "йўқотилган иқтидор" дейилганда, кўпчиликнинг ҳаёлига биринчи бўлиб Алешандре Пато келса керак... ФИФА ўйинлари сериясининг ихлосмандлари бу йигитни яхши танишади. Келинг, бугун Пато ҳақида гаплашамиз.

"Интернасьонал" тарбияланувчиси ёшлар жамоасидаги фаолиятини ёмон бошламади. 20 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида Бразилия чемпиони бўлди ва катталар жамоаси мураббийи Абел Браганинг эътиборига тушди.

Либертадорес Кубоги қўлга киритилганидан сўнг (Европа Чемпионлар Лигаси аналоги), 2006 йил бир қанча ҳужумчилар жамоадан кетди. Натижада Алешандре Пато ва "Спартак" собиқ форварди Луис Адриано катталар футболида дебют қилишга муваффақ бўлишди. Пато "Палмейрас"га қарши баҳсда майдонга тушди ва гол урди ҳамда 3та (!) голли узатма берди. У ҳақида бўлажак юлдуз деб бонг ура бошлашди. Аммо ўйинчига бўлган ҳақиқий қизиқиш Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг пайдо бўлди. 18 ёшли Алешандре майдонда энг фаол футболчи бўлди ва ярим финалда ғалаба голини урди. Финал баҳсида эса "Интернасьонал" "Барселона"ни мағлуб этди. Шундан сўнг, Пато ҳақида бутун футбол олами гапира бошлади.

Бундан ташқари, Пато Жанубий Америка ёшлар чемпионатида ғолиб бўлди; умуман олганда, ҳақиқатдан ҳам омади юришаётганди. Ўйинчига бўлган даъвогарлар орасида "Порту", "Челси", "Арсенал" ва "Милан" жуда фаол эди. "Россонери" Пато учун 22 млн евро товон пули таклиф қилиб, пойгада ғолиб бўлди. Ҳали Европада ўйнамаган 18 ёшли йигит учун ақлбовар қилмас сумма!

Алешандре трансфер эълон қилинганидан ярим йил ўтиб, 13-январда дебют қилишга муваффақ бўлди. Бунга трансфер ойнаси ёпилганидан кейин Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлардан вояга етмаган футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқловчи қонунлар борлиги сабаб бўлганди. Лекин у илк ўйин — "Наполи" билан учрашувда гол урди. Умуман олганда, йигитча А Сериядаги дастлабки ярим йилини муваффақиятли ўтказди: 18 ўйинда 9та гол.

"Милан"нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Карло Анчелотти иқтидорли бразилиялик ҳақида жуда кўп илиқ сўзларни айтганди: "Пато дунёдаги энг яхши ҳужумчи бўла олади деб ўйлайман. Унинг зарбаси кучли ва тезлиги ҳам жуда юқори. У оддий атлетдан икки баробар тезроқ ҳаракатланади. Уни Роналдо билан таққослашим мумкин, бироқ Пато ҳали кўп нарсани ўрганиши лозим. У тўп билан кўп муомалада бўлади, лекин уни қабул қилишда кўнгилдагидек ҳаракат қилолмайди. Шу сабабли ҳам, у эътиборлироқ бўлиши лозим. Агар яқин 10 йил ичида у дунёдаги энг яхши форвард бўлолмаса, бунга қисман унинг ва қисман мураббийларнинг хатоси сабаб бўлади.

2008/2009 йилги мавсум бразилиялик учун топ-футболдаги илк тўлақонли мавсум бўлди. Лекин бу нарса миллий чемпионатда 15та гол уриши ва доимий равишда Бразилия термасига чақирилишига тўсқинлик қилмади.

Айнан шу пайтда ҳамма бир тўхтамга келганди: Европада янги супер юлдуз пайдо бўлди. Йил охирларида Алешандре "Голден Бой" совринини (21 ёшгача бўлганлар орасидаги энг яхши ўйинчига) ва А Сериянинг энг яхши ёш ўйинчиси учун мукофотини қўлга киритди. Пато келаси икки мавсумни жуда яхши ўтказди: А Сериянинг ҳар ўйинида ўртача яримта гол.

"Милан"нинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳам бразилиялик ўйинчи ҳақида илиқ сўзларни айтишдан чарчамади: "Пато "Олтин тўп"ни қўлга киритиши учун имкониятлари етарли".

Футболчи аста-секин Италиядаги кучли ҳимоячиларга кўника бошлади. Бироқ бу иш жароҳатсиз битмади. 2011/2012 йилги мавсумгача ҳаммаси яхши эди. Пато бошланғич таркибдан ўрин эгалламади. Бунинг расмий сабаби жароҳати туфайли дейилган бўлса-да, ОАВ фаол равишда ўйинчининг нопрофессионаллиги дея бонг урди: кечикиш, тартибни бузиш ва ҳ.к.

Алешандре ўша кезлари "Милан"нинг ўша вақтдаги хўжайинининг қизи Барбара Берлускони билан учраша бошлади. ОАВ хабарига кўра, бу нарса Аллегрига унчалик ҳам ёқмаган экан. Сабаби Пато ишқий муносабатларга жуда берилиб кетган ва ўйини анча сустлашган. Бундан ташқари, Барбара клуб директорлари кенгаши аъзоси эди. Шу сабабли, Патонинг жамоадошлари билан бўлган муносабати ҳам ёмонлашган. Барбара журналистларнинг "футболчига қандай "имтиёз"лар берилган?" каби саволларига кескин инкор жавобларини берган: "Милан" раҳбари сифатида Алешандре мен учун клубнинг бошқа ўйинчиларидан фарқ қилмайди".

Бироз вақт ўтиб, футболчи ўйин қайдномаларига киритилмай қўйди ва 2013 йил январида Бразилияга қайтди. Ўшанда 24 ёшда эди. Шундай қилиб, мега-иқтидорли бразилияликнинг топ-фаолияти якунига етди. У 3 йил давомида Бразилияда ўйнади. Аммо ҳатто, "Коринтианс"да асосий таркиб футболчиси бўлолмади. Пато 2016 йил Европа футболи томон қайтишга қарор қилди  — "Челси" уни ярим йилга ижарага олди. "Кўклар"нинг мураббийи Гус Хиддинк ҳам Алешандре ҳақида мақтовли гаплар айтди: "Агар у ўйнашни хоҳласа, менимча, у бундай йўл тутмасди ва АПЛга кўчиб ўтарди. У ҳаммасига оддийроқ муносабатда бўлиши ва ҳаёт давом этади деб, "Челси" унга барча шубҳаларни йўққа чиқариш имконини тақдим этишиини тан олиши мумкин. Шунингдек, у Бразилияда қолиши ҳам мумкин эди, ҳурматни сақлаган ҳолда айтишимиз мумкинки, маҳаллий чемпионат даражаси Англиядагидан кескин фарқ қилади. Туманли албионда тезлик юқори, тақвим тиғизроқ, тикланишга вақт камроқ. Шундай экан Пато ижарага ўтишга қарор қилганини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Биз унинг жисмоний ҳолатини таҳлил қиламиз. Қисқа муддатда у майдонга тушиши учун қанча вақт талаб қилинишини тушуниб оламиз".

Пато ярим йил мобайнида "Челси"нинг атиги 2та баҳсида майдонга тушди, 1та гол урди ва янги жамоа излашга тушди. Ҳеч нарсага қарамай, "Вильярреал" ўйинчига ишонч билдирди. Испания чемпионати АПЛ каби тезкор эмас ҳамда А Серия каби тактик қийин эмас. Бу эса тезкор ва техник форвард учун айни муддао эди. Бироқ Пато мураббийнинг ишончини оқлолмади: ЛаЛиганинг 16 учрашувида атиги 2та гол урди. Бир куни "Вильярреал"га Хитойдан таклиф тушди. Клуб раҳбарияти эса бир зум ҳам ўйлаб ўтирмай, футболчини "Тяньцзинь Тяньхай"га бериб юборди.

Пато Хитойда 2 йил тўп тепди ва йилига 10 млн евро топди. Шартнома муддати тугагандан кейин яна Бразилия томон йўл олди. Лекин "Сан-Паулу" ҳам Алешандренинг фаолиятидаги сўнгги клуб бўлмади. Бугунги кунда у МЛСда "Орландо Сити" шарафини ҳимоя қилмоқда. Тўғрироғи, жароҳати сабаб захира ўриндиғида "дам олмоқда". Ноёб истеъдоди орқали исталган топ-клубда асосий футболчи бўлиши мумкин бўлган Пато бугунги кунда мана шундай ҳаёт кечирмоқда. Ҳа, "ноёб иқтидор" сизга "муваффақиятли карьера"ни ваъда қилмайди. Ахир муваффақиятга эришиш учун иқтидорнинг ўзи камлик қилади!

Алешандре Пато ўзининг инфантилизм ва нопрофессионаллиги туфайли ажойиб ва буюк футболчи бўлиш имкониятини қўлдан бой берган ўйинчилардан бири. Бу жуда ачинарли ҳолат...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика