UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  8 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1

Яна бир афсона, Чезаре Мальдини вафот этди Янгиликлар

Яна бир афсона, Чезаре Мальдини вафот этди

"Милан" жамоасининг афсонаси Чезаре Мальдини 84 ёшида вафот этди.

Миланликлар афсонаси 1954-1966 йиллар давомида "Милан" шарафини муносиб ҳимоя қилган. У жамоа либосида жами 412 учрашувда майдонга тушган ва клуб сардори бўлган. Ота изидан борган Паоло Мальдини ҳам фаолиятини "Милан"га бағишлади.

Чезаре Мальдини ёшлар билан ишлаш бўйича Италиянинг биринчи рақамли мураббийи эди. У 1992, 1994 ва 1996 йиллар давомида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Европа чемпионатида терма жамоасини олтин медаллар сари етаклай олган. Кейинчалик Италия миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Фаолияти давомида тўрт маротаба "Скудетто"ни ютган. Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. Мураббий сифатида кубок эгалари кубоги соҳиби. 


Чезаре ва Паоло Мальдинилар ўз кубоклари билан 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика