Яман – Ўзбекистон баҳсини кимлар шарҳлаб боради?
11 июн 2021 17:08
Янгиликлар
Яман – Ўзбекистон баҳсини кимлар шарҳлаб боради?
"Спорт" телеканалида намойиш этиладиган учрашувнинг ўзбекча талқинида Мурод Ризаев ва Зуҳриддин Қиличев ишлашса, русча талқинда Отабек Жўраев иш олиб боради. Шунингдек, ўйинни "Futbol TV" телеканали ҳам жонли равишда намойиш қилиши ва уни Даврон Файзиев бевосита воқеа жойидан шарҳлаши кутилмоқда.
11 июнь, ЖЧ-2022 саралаш босқичи
"King Fahd International stadium", Ар Риёд, Саудия Арабистони,
Яман - Ўзбекистон
Бошланиш вақти: 23:00.
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла (БАА)
Ён ҳакамлар: Муҳаммад Алҳаммади (БАА), Муҳаммад Ҳасан (БАА)
Захира ҳаками: Али Ҳасан Алсамаҳежи (Баҳрайн)
Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичда саралаш баҳслари Саудия Арабистонида марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.

23:00 да старт оладиган баҳс сайтимиз орқали ҳам матнли трансляция қилинади. Демак, биздан асло узоқлашманг. Олға, Ўзбекистон!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Фикрлар