UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  0 16:27Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га ўтишини айтди  2 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  7 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  8 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  3 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  22 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  20

Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"

Футзал бўйича Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Вьетнамга қарши қийин баҳсдан сўнг Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Суннатулла Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

Хосе Венансио Лопес:

— Аввало ярим финалга йўл олганимиздан жуда хурсандман. Вьетнам терма жамоаси ва бош мураббий Диегони яхши ўйин кўрсатгани билан табриклайман. Учрашув икки жамоа учун ҳам оғир бўлди. Аммо қийинчиликларга қарамасдан, ўйинни назорат қила олдик. Баҳс якунланишига 55 сония қолганида ғалаба голини урдик. Рақибда ҳам етарлича имкониятлар бўлди, айрим вазиятларда бизга омад кулиб боқди. Айтишим мумкинки, ушбу терма жамоа ярим финалда бўлишга ҳақли.

Жамоа мағлубиятдан қандай чиқиб кетгани ҳақида:

— Тўғрисини айтсам, ҳеч қандай алоҳида тактика ишлаб чиқмадик, фақат ҳимоямиздаги баъзи камчиликларни бартараф этдик. Шунингдек, дарвозабонимизга ҳужумларга кўпроқ қовшилиши кераклигини айтдим. Ғалабага сабаб бўлган ягона жиҳат бу жамоанинг руҳий ҳолатидир. Футзалчиларимиз қандай ҳолатда бўлишмасин, доимо муваффаққият учун курашадилар.

Учрашувга тайёргарлик ва Эронга қарши баҳс ҳақида:

— Биз ушбу ўйинга руҳий жиҳатдан жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Баҳс давомида ҳам айнан шу сабаб ғалаба қозондик. Ҳатто гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам шогирдларим ўйинни хотиржам давом эттиришди ва назоратни йўқотишмади.  

Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз. Уларга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади.

Суннатулла Жўраев:

— Бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман, бундан жуда хурсандмиз. Оғир учрашув ўтказдик, бироқ ўз ўйинимизни топиб олдик ва ғалаба қозондик. Жамоамиз жуда яхши ҳолатда ва финалга чиқиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика