

Клуб ва 62 ёшли мутахассис ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.
Қайд этиш керак, ЕЧЛ саралашида айнан "Бенфика"дан учралган мағлубиятдан кейин Жозе "Фенербахче" бош мураббийлигидан кетганди.
У 2000 йилнинг сентябридан декабригача "Бенфика"ни бошқарган. Кейинчалик "Порту", "Челси", "Интер", "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Рома" каби жамоаларда ҳам фаолият олиб борди.



