Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин
18 сен 17:34
Янгиликлар
Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин
"Вест Хэм" бош мураббийи Грэм Поттер ўз лавозимини тарк этиши мумкин, дея хабар берди журналист Бен Жейкобс.
Манбага кўра, унинг ўрнига 2015 йилдан 2017 йилгача "болғачилар"ни бошқарган Славен Билич даъвогар.
Клуб хўжайини Девид Салливан хорватияликнинг қайтишини маъқул кўрмоқда. Шунингдек, Нуну Эшпириту Санту ва Шон Дайч номзодлари муҳокама қилинмоқда.
Тўртта ўйиндан сўнг "Вест Хэм" АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси Славен Билич билан музокараларни бошлагани маълум бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар